Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун – 13 январь куни халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, котибият мудирлари, вилоят ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, туман ҳокимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Дастлаб, сессия кун тартибидаги масалалардан бири 2019 йил 22 декабрда ўтказилган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича вилоят сайлов комиссияси раиси Ш.Джураевнинг ахбороти тингланди.
Шундан сўнг халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Депутатлар халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш ҳамда вилоят Кенгашидаги доимий комиссияларни тузиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқдилар.
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98 - моддаси, шунингдек, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 2- моддасига биноан вилоят ҳокимлигига номзод мамлакат Президенти томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг ушбу Кенгашга тасдиқлаш учун тақдим этилди.
Сессия ишида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти вакили А. Жўрабоев депутатларга давлатимиз раҳбари томонидан Навоий вилояти ҳокимлигига К. Турсунов номзоди тавсия этилганини, номзод бўйича партия гуруҳлари ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганини маълум қилди.
Депутатлар бир овоздан Турсунов Кобул Бекназарович номзодини қўллаб-қувватлаб, Навоий вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқладилар.
Кўрилганлар сони: 3038