Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кармана туманидаги "Ёшлик" спорт мажмуасида кикбоксинг бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида вилоят чемпионати бўлиб ўтди. Унда 180 нафар ёш спортчи куч ва маҳоратини синовдан ўтказди.

Қизғин руҳда кечган мусобақада Навоий, Зарафшон шаҳарлари, Кар­мана, Хатирчи, Қизилтепа туманлари ёшлари фаол иштирок этишди. Асосий ғолиблик медалларига На­воий шаҳри вакиллари эгалик қи­лишди. Жумладан, Дилшод Туробов, Лазиз Қаршиев, Назарбек Маҳмудов, Сирож Эшмўминов, Дониёр Усмонов ва бошқалар рақибларидан устун­ликларини яққол кўрсата олишди. Умумжамоа ҳисобида навоийликлар 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўрин За­рафшон шаҳри, 3-ўрин эса Кармана тумани спортчиларига насиб этди.

— Кикбоксингга қизиқиш йилдан-йилга ортиб бораётгани қувонарли, — дейди мусобақа бош ҳаками, кик­боксинг бўйича вилоят терма жа­моаси бош мураббийи Юсуф Эрга­шев. — Бундан икки йил аввал На­воий шаҳридаги 18-умумий ўрта таъ­лим мактабида кикбоксинг тўгараги фаолият бошлаган эди. Ўшанда шу­ғул­ланувчиларимиз сони юз нафарга етарди. Бугунги кунда эса кикбок­синг­чи ўсмирлар ва қизлар сони тўрт юз нафардан ошган. Мусобақада ҳам ёш спортчиларнинг бор ғайрати би­лан қатнашаётгани уларнинг бу спорт турига бўлган қизиқиши катта­лиги­ни кўрсатиб турибди. Жорий йил июнь ойида Ўзбекистон чемпионати ва августда Ашхободда Осиё ўйинла­ри бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бугун­ги мусобақа кейинги ўйинларга тай­ёргарлик вазифасини ўтаётгани би­лан ҳам аҳамиятли бўлди. Ёшлари­миз келгуси мусобақаларда ҳам му­но­сиб қатнашишади, деган умид­дамиз.        

Вилоят чемпионати сўнгида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль, эсдалик совғалари билан тақдир­ланди.

Зулфия  БОБОЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5769