Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш халқимизга хос улуғ фазилат. Кексаларни қадрлаш, уларнинг маслаҳат-кўрсатмасига таяниб иш тутиш азалдан қонимизда бор. Бироқ, тан олиш керакки, ҳозирги вақтда ҳамма ёшларимиз ҳам бунга бир хилда амал қилаётгани йўқ. Интернет, телефон ва бошқа ахборот воситалари таъсирида "замонавийлашган",  ўзидан бошқани тан олмайдиган ўғил-қизлар ҳам учрайди орамизда.

Ана шундай бир пайтда муҳта­рам Юртбошимиз томонидан 2015 йилнинг "Кексаларни эъзоз­лаш йили" деб номлангани ёшлар тарбияси учун ҳам катта аҳамият касб этади. Чунки тар­биянинг энг яхши воситаси иб­рат­дир ва ҳукуматимиз томони­дан қарияларнинг қадрланаётга­ни бугунги авлодга ҳақиқатдан намуна бўлиши шубҳасиз.

Дунё халқлари ўртасида жамоа бўлиб ҳаёт кечиришдан кўра, ёлғиз яшашга мойиллик тобора кучайиб бораётган бугунги гло­баллашув жараёнида нуронийла­ри­мизнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни, уларнинг насиҳатлари, кўр­сатаётган йўл-йўриқлари бебаҳо миллий-маънавий бойликдир. Хонадонларимиз фаришталари бўлмиш кексалар яқин ўтмишни бугунги дориламон кунларга қи­ёс­лаб, ҳаётий хулоса чиқарган ҳолда ёшларни тинчлик-осо­йиш­таликдек буюк неъматнинг қад­рига етишга ундайдилар.

Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конс­титуцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига бағишланган танта­на­ли маросимдаги "Мамлакати­мизни демократик янгилаш ва модернизация қилишга қаратил­ган тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириш — бош мақ­са­димиздир" номли маъру­за­си­да "Халқимизнинг қадимий ва шонли тарихини узвий давом эттириш­га, шу тарихнинг ўчмас саҳи­фаларини, аждодлари­миз­нинг буюк меросини, қадрият ва урф-одатларини ёшларимизга етка­зиш, ҳаётимизни тобора пок­лаш ва файзу баракали қилишда, бир сўз билан айтганда, уни маънавий юксалтиришда, бугун Яратган­нинг бизга берган ҳар бир кунини маъноли ва сермазмун ўтказишда беқиёс ҳисса қўша­ёт­ган ота-бо­боларимизга ҳар то­мон­лама ҳур­мат, эъзоз ва эҳти­ром кўрса­тиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз", дея таъкидлади.

Дарҳақиқат, кексаларни эъзоз­лашдек инсонпарварлик замири­да улкан маъно-мазмун мужассам. Зеро, фарзандлар камоли — юрт қудратини, аёлларга муносабат -маданиятимиз даражасини, кек­са­ларга ҳурмат ва эътибор эса маъ­навиятимиз истиқболи­ни бел­­гилайди. Насиҳатгўй нуро­ний­ла­ри бор элни Яратган қўл­лайди, бундай юртга қут-барака ёғилади. Кексаларнинг дуолари тинчлик-осойишталикни, фаро­вон­ликни асрайди.

 Шаҳло НОРТОЖИЕВА,

Навоий компьютер ва ахборот технологиялари

академик лицейи ўқитувчиси.

Кўрилганлар сони: 6717