Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Касб — маълум даражада тайёргарлик талаб этадиган, давлатнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган, бажарувчига иқтисодий фойда келтириш имконияти мавжуд бўлган алоҳида фаолият туридир. Касб ўз навбатида тайёргарликни, ихтиёрийлик, фойдалилик, алоҳидаликни талаб этади. Шу ўринда яна бир мураккаб жараён мавжуд бўлиб, бу касб танловидир.

Инсон психологияси шун­дай мураккаб жараёнки, баъзи вазиятлар юзага кел­ган­да нима қилиши керак­ли­ги, нима истаётганлигини шахснинг ўзи ҳам англаб олол­майди. Бола дунёга келган он­дан бошлаб, унинг қизиқиш­лари, дунёқараши кенгайиб, ўз орзу-истакларини амалга оширишга бўлган иштиёқи ошиб бораверади. Инсон ҳаё­тида энг катта ўрин тута­ди­ган касбини танлашда адашмас­лиги лозим. Бунда эса, авва­ло, "Мен нимага қизиқаман?", "Менинг қандай қобилиятим бор?", "Жамиятга фойда кел­ти­ра оламанми?" деган дол­зарб саволларга жавоб топиши керак бўлади.

Ёш даврлари психология­сида таъкидланганидек, бола кичик боғча ёшидан бошлаб, ота-онаси ва ён-атрофдаги­лар­нинг касбий фаолиятла­рини кўриб, уларга ўхшашни истаб қолади. Болаларнинг баъзан "Мен албатта, шифо­кор бўламан", "Катта бўлсам, ўқитувчи бўламан..." дея жўш уриб гапиришларини эши­тиб қоламиз. Лекин бу истак­лар муқим сақланиб қолмай­ди. Инсон улғайган сайин за­мон талабига мос келадиган ва имкониятидан келиб чиқ­қан ҳолда касбий фаолиятни танлайди.

Касб борасида танловни амалга оширмоқчи бўлган шахс нечта касбни билиши асо­сида ўз қарорини танлай­ди. Агар у 10 та касб ҳақида тушунчага эга бўлса, айнан шу 10 та орасидан ўзига маъқу­ли­ни лозим топади. Агар 1000 та касбнинг таърифи ҳақида маълумотга эга бўлса, инсон ўзининг қизиқиши ва қоби­лия­тига жавоб берадиган касб­ни танлаш имконияти бир неча баробар ошади.

Маълумки, касб танлашда инсоннинг барча ақлий фао­лияти сингари руҳий жиҳат­дан тайёргарлик кўриши ҳам ўта муҳим ҳисобланади. Касб танлаш билим асосида амал­га оширилади, билим эса ин­соннинг руҳияти билан боғлиқ масаладир. Руҳ ишонч ва олий мақсад билан озиқлана­ди. Табиийки, озиқланмаган руҳдан бирор ақлий юмушни бажаришини кутиш нимжон одамдан оғир юкни кўтариш­ни талаб қилиш билан баро­бардир. Ушбу масалага жид­дий ёндашув касбни тўғри танлашни таъминлайди.

Кумушбиби САЙДУЛЛАЕВА,

Навоий олимпия захиралари коллежи психологи.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 5971