Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими К.Б.Турсунов хитойлик инвесторларни қабул қилди.
Кармана туманида жойлашган саноат йўналишидаги лойиҳаларидан "Zarafshon Industry Tehnology" МЧЖ хорижий корхонаси хитойлик инвестор томонидан 46,0 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниши эвазига ўн беш турдан ортиқ кимё саноат маҳсулотларини яъни кимёвий бўёқлар ишлаб чиқаришни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 1,0 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция, биринчи сентябрга қадар 4,5 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиб, лойиҳанинг бизнес режалари ишлаб чиқилди ҳамда ер майдонини текислаш ишлари, геология ишлари якунланиб қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
Жорий йилнинг якунига қадар 9,0 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиши кутилмоқда. Лойиҳа икки босқичда амалга оширилиб биринчи босқич 2020 йилнинг III чорагида, иккинчи босқич 2020 йил якунига қадар ишга тушиши кутилмоқда.
Бунинг эвазига туманда йилига 1.0 млн тонна кимёвий бўёқлар ишлаб чиқилиб, 120 та янги иш ўринлари яратилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулот 100% экспортга йўналтирилади бу эса 2020 йилда туман экспорт салоҳиятини янада ошишига олиб келади.
Кўрилганлар сони: 292