Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Республика “Камалак” болалар ташкилоти ташаббуси билан ташкил этиб келинаётган “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивали мамлакат миқёсида янги истеъдодларни кашф этиб, уларнинг маҳоратларини юзага чиқаришга хизмат қилиб келмоқда. Болалар ўртасида маданият, адабиёт ва санъатнинг турларини тарғиб қилишга йўналтирилган фестивалда вилоятнинг 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган ижодкор ўқувчилари иштирок этмоқда. Ушбу анъанавий фестивалнинг вилоят босқичи бугун Ёшлар маркази ҳамда  1- сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилмоқда. Ушбу фестивалда қатнашиш учун жорий йилда жами 3000 нафардан зиёд ёшлар томонидан анкеталар қабул қилинди ва улар шаҳар, туман босқичларида ўзаро беллашдилар. Вилоят босқичида эса сараланган ғолибларнинг 480 нафари иштирок этмоқда.

Кўрилганлар сони: 3554