Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

"Ёшлар маркази"да истеъдодли ўқувчи-ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Юрт келажаги" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган юз нафардан ортиқ йигит-қиз иштирок этди.

Қатнашчилар архитектура ва ди­зайн, адабиёт ва публицистика, тасвирий ва амалий санъат ҳамда ахборот технологиялари, рационали­за­торлик таклифлар ва техник иш­ланмалар йўналишларида ўз иқти­дор­ларини намойиш этишди. Ўқув­чи, талаба-ёшларнинг ижодий ишла­рида миллий анъаналаримизга содиқ­лик, Ватанга бўлган чексиз муҳаббат сезилиб турди. Жумладан, Кармана туманидаги 5-умумтаълим мактаб ўқувчиси Рухсора Райимова­нинг "Қизлар давраси", "Она ва бола", "Хаёл" мавзусидаги миниа­тюралари, навбаҳорлик рассом қиз Ҳулкар Баҳронованинг портрет, та­биат манзаралари, "Фарҳод" мада­ният саройидаги квилинг — қоғоз­дан аппликация ясаш тўгараги аъзо­си Зумрад Жўраеванинг қадриятла­ри­­миз акс этган ишлари, кармана­лик Маҳлиё Содиқованинг дўппидўз­лик, Навоий шаҳридан Бекзод Абдусали­мовнинг ҳайкалтарошлик намунала­ри­ни йиғилганлар завқ ва қизиқиш билан кузатишди.

— Қоғоздан Нурота кашталарини ифодалашда бир ярим ой вақт сарф­ладим, — дейди биз билан суҳбатда З. Жўраева. — Лекин ишимни тугат­гач, жуда ҳам хурсанд бўлганман. Кви­лингда сабр-тоқат, дид, сезгир­лик муҳим саналади. Ҳар бир шакл­ни аввал ўлчаб, аниқ белгилаб, кейин ясашга киришамиз. Тарихий мавзу­да ишлашни ёқтираман. Кела­жакда машҳур обидаларимизни қоғозда нафислик билан акс эттириш ниятим бор.

Амалий санъат йўналиши қатнаш­чиси Элёр Раҳматовнинг оддий ха­мирни қотириб, унга турли нақш ва гулларни ифодалаши, совға сифа­тида фойдаланиш мумкин бўлган ажойиб тарзда ясалган сувинерлари томошабинларни ҳайратлантирди.

— Амалий санъатнинг яна бир янги тури  оддий тахтани "куйди­риб", унда она-Ватанимиз манзара­ларини акс эттиришни бошладим, - дейди истеъдод соҳиби Э. Раҳма­тов. — Ҳали буни янада такомил­лаш­тиришни режалаштирганман. Бу нафақат кўргазмаларда, балки уй деворларини безашда ҳам асқота­ди. Оилада уч нафар фарзандмиз. Кичик укам Жавоҳир ҳам санъат ихлос­манди.  Дадам Ихтиёр Туробов бизнинг интилишларимизни доим қўл­лаб-қувватлаб, имкон яратиб бе­радилар. Келгусида ота-онам ишон­чини оқлаб, етук инсон бўлишга аҳд қилганман.

Архитектура ва дизайн йўналиши­да қатнашган ўқувчиларнинг маҳо­рати, орзу-интилишлари  улар яса­ган бино макетларида акс этди. 6-умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчи­си Фирдавс Шомуродов макети "Осиё меҳмонхонаси" деб номлаган. Етти қаватли бу бинонинг томида кўркам боғ барпо этилгани ўқувчи­нинг дунё меҳмонхоналаридан қо­лишмаган масканларни юртимизда ҳам яратиш орзуси билан яшаётга­ни­нинг исботи. Шунингдек, зараф­шон­лик Шодиёр Бахтиёров нулуфар гул шаклидаги меҳмонхонаси, карманалик Улуғбек Холмуродовнинг ердан унумли фойдаланишни кўзда тутган, томида ҳам экин экиш имко­ни бор бир қаватли уй макети но­анъанавийлиги билан ажралиб туради.

— Макетимда қишлоқ жойларида қурилаётган уй-жойларнинг модер­ни­зациялашган шаклини яратишга ҳаракат қилдим, — дейди яна бир иштирокчи, НДПИ қошидаги компь­ю­тер ва ахборот технологиялари академик лицейи 1-курс ўқувчиси Ҳусан Аҳмедов. — Бунда ҳамма нарса автоматик тарзда бошқарилади. Масалан, қуёш чиққач, ҳовли, кўчани ёритиб турган фонарлар ўз-ўзидан ўчади. Машина яқинлашиши билан кимнингдир дарвозани очишига ҳожат йўқ. Бу ҳам автоматик бажа­рилади. Келгусида юртимиз чиро­йи­га чирой қўшувчи ўзгача дизайн­даги меҳмонхоналар, миноралар барпо этишни орзу қиламан.

Фестивалда назм йўналишида нуроталик Сардор Салимов, публи­цистикада Умид Худойқуловлар ғолибликни қўлга киритди. Тақдир­лаш маросимида барча турлар бўйи­чағолиб ва совриндорларга диплом, фахрий ёрлиқ, эсдалик сов­ғалари топширилди. 

Зулфия  БОБОЕВА,

Сурат муаллифи Сирож  АСЛОНОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6055