Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 март куни қабул қилинган “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, соғлом ва баркамол авлод тарбияси, оила ва жамият асосларини мустаҳкамлаш йўлидаги муносиб хизматлари учун бир гуруҳ хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди. 4 мартдаги Президент қарорига биноан эса йигирма саккиз нафар фаол қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг икки нафар ёш иқтидор эгалари Навоий давлат педагогика институтининг 4-босқич талабаси ОМОНБОЕВА МЕРЕЙ ЭРАЛИ қизи ҳамда Хатирчи туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси САПАРОВА СИТОРА ШАЙДУЛЛО қизи ҳам бор.
Юксак давлат мукофоти совриндорлари самимий табриклаймиз

Кўрилганлар сони: 2906