вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
19.09.2017 13:18:11
Шаҳримиздаги "Фарҳод" маданият саройида 75 та ижодий жамоа фаолият кўрсатади. Айни пайтда бу ижодий жамоаларда 2000 нафар ўғил-қиз санъатнинг турли йўналишлари бўйича ўз маҳоратини оширмоқда. Бу маскан ижрочилари "Ниҳол", Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлгани вилоятимизда маданият, санъат соҳасига кўрсатилаётган улкан эътиборнинг амалий ифодасидир.
Ўтган йиллар мобайнида маданият саройи таркибидаги бадиий жамоалар турли халқаро фестивалларда қатнашиб, ғолиблар қаторидан ўрин олгани қувонарли, албатта. Жумладан, "Ниҳол" ўзбек чолғу оркестри яқинда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган "Ер — умумий уйимиз" деб номланган халқаро болалар мусиқа фестивалида фаол иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Ушбу танловда Хитой, Россия, Грузия, Ҳиндистон каби 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди.
— 2006 йилда Николай Сысоев асос солган жамоамизнинг 50 дан ортиқ репертуари бор. Айни пайтда халқимизнинг зиёлилар, санъаткорларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатишдек фазилати янгича маъно-мазмун билан бойиб, қадрият даражасига кўтарилгани ҳеч кимга сир эмас. Бу эса ижодкор зиёлиларни янада фаол, ташаббускор, изланувчан бўлишга ундаяпти, — дейди оркестр раҳбари, дирижёр Fайрат Мадуллаев. — Маданият саройимизда ёшларга санъатнинг миллий ва замонавий йўналишлари бўйича пухта билим бериш, истеъдодли ёшларни кашф этиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётир. Бунинг натижасида ўғил-қизларимиз мусиқанинг қатор йўналишлари бўйича ижрочилик маҳорати билан санъат мухлислари меҳрини қозонмоқда. 100 нафардан ортиқ шогирдларим бор. Улар эришган ютуқлардан хурсанд бўламан. Жорий йилнинг май ойида Жамшид Адизов Туркманистондаги Аваза туристик зонасининг "Даянч" соғломлаштириш марказида бўлди. Энг қувонарлиси, ўша ерда Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан учрашган ҳамда у кишидан планшет совғасини олган. Яна шунингдек, Отабек Ҳайитмуродов ҳам иқтидорли ёшларимиздан. У етти йилдан буён тўгарагимиз фаолларидан. О. Ҳайитмуродов Екатеринбургдаги халқаро фестивалда Бежан Муртазавининг "Тўфон" асарини маҳорат билан ижро этди. Ўзбек халқ куйи бўлмиш "Роқ қашқарча"ни ижро этганимизда эса томошабинларнинг олқишлари бизга кўтаринки кайфият бағишлади. Залдаги ёшларнинг меҳри, санъатни ғоят қадрлаши ва эҳтиромлари бизга куч, маънавий мадад бағишлади.
Тарихан қисқа вақтда юксак марраларга, ютуқларга эриша олган, халқнинг тинчлик-осойишталигини, фаровонлигини, бахту иқболини, бугуни ва эртасига ишончини таъминлай олган қудратли давлатда яшаш, уни тараннум этиш ҳар бир санъаткор учун энг улуғбахтдир.
Хуршида НАРЗИЕВА.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а