Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бошқа фойдаланувчига жўнатилган хабар юборилганидан кейин унинг ўчиб кетишини таъминлайдиган янги Privates иловаси пайдо бўлди. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Нашрга кўра, бундай зарурат хабарлар ҳиссиётга берилган пайтда ёки маст ҳолатда юборилганда туғилади. Хабарни уни қабул қилувчи ўқиб улгурмагунча ўчириб ташлаш мумкин. Хабар ўқиб бўлингач, уни ўчириш мумкин эмас.

Илова, шунингдек, юборилган хабарларни қабул қилувчи томонидан скриншот қилинмаслигини ҳам таъминлайди.

Бундан ташқари, илова созламасида “телба” режими мавжуд, бунда барча юборилган хабарлар уч соат давомида ўчирилади. Шундай экан, хабарларни ўша заҳоти ўқимайдиган фойдаланувчи унга юборилган хабарни ўқий олмаслиги мумкин.

Ҳозирча ушбу хизмат туридан ОС Android ва Windows қурилмали ускуналар орқали фойдаланиш мумкин.

Кўрилганлар сони: 6150