Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Йўл равон бўлса, манзилнинг олислиги ҳам сезилмайди. Бинобарин, йўллар ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг умумий ривожи, аҳоли фаровонлигининг кўзгуси сифатида ҳудуд инвестициявий жозибадорлигининг гарови ҳамдир.
Шу боис сўнгги йилларда мамлакатимизда вилоят ва туманлар марказларини боғловчи кенг тармоқли транспорт алоқалари ҳамда давлатлараро йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга иқтисодиётимиз равнақининг устувор жиҳатларидан бири сифатида эътибор қаратилмоқда.
Чунончи, мамлакатимиз раҳбари Навоий вилоятига ҳар бир ташрифида вилоятнинг барча тоифадаги автомобиль ва минтақавий таснифдаги(ички кўча) йўлларнинг йўл қопламалари ҳолатини замон талабига мослаштириш, эксплуатация қилиш хусусиятларини ошириш орқали йўл-транспорт инфратузилмасини янада такомиллаштириш, айниқса, қишлоқ жойларида ҳаракат учун қулай шарт-шароитлар яратиш вазифаларига алоҳида эътибор қаратади.
- Вилоятимизда Мамлакатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқ асосида иккита йўналишдаги йўлда йирик реконструкция ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди, - дейди вилоят Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи Эркин Камолов. – Улардан бири вилоятимизни қўшни Бухоро вилояти билан боғловчи Республика аҳамиятига эга умумфойдаланишдаги 4Р65 автомобил йўли бўлса, иккинчи йирик лойиҳа инвестиция дастурига кўра умумий фойдаланишдаги 4р57 “Қизилқум ҳалқа” автомобиль йўлининг 22-32 км оралиғида амалга оширилди. Тендер шартларида мазкур йўлни қайта қуриб, 2020 йилда ишга тушириш белгиланган бўлсада, давлатимиз раҳбари ташрифи чоғида берган топшириғига асосан, Нурота туман аҳолисини узоғини яқин қилиш мақсадида мустақиллик байрами айёмида ишга туширилмоқда.
- Шу довон орқали салкам қирқ йил йўловчи ташиганман, - дейди меҳнат фахрийси Абдулла Абдураҳмонов. – Қишнинг қировли, ёғин-сочинли, туманли кунларида юрак ҳовучлаб ўтардик. Бугун кўзларимга ишонмайман. Пастдан довоннинг тепасига қадар кўриниб турибди.
Довон йўлининг реконструкцияси ўтган йилнинг июнь ойида бошланган эди. Ўтган шу қисқа фурсат ичида йўлнинг эни 9 метрдан 15 метрга қадар кенгайтирилиб, ўткир бурилишларни бартараф этилди. Бир дона кўприк қурилиб, 14 нуқтада сой сувларини ўтказиш йўл ости қувурлари ётқазилди ва довоннинг энг баланд нуқтаси 26,5 метрга пасайтирилди. Уч қатламда, жами 27(12+9+6) сантиметр асфальт ётқизилди.
- Реконструкция ишлари 22 соатлик иш куни режимида ташкил этилди, - дейди корхонанинг 3-иш юритиш бўлими иш юритувчиси Отабек Қутлиев. – Жами 600 минг тонналик тупроқ ишлари бажарилди.
Йўллар равон ва хавфсизлиги иқтисодиёт ривожи, шаҳар ва қишлоқларимизнинг янада ободлиги, аҳолининг турмуш даражаси юксалишининг гаровидир.
Кўрилганлар сони: 3103