Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳрида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ўқувчи ёшлар ўртасида футбол бўйича Республика очиқ турнири мусобақаси бўлиб ўтди.

"Кимёгар" ҳамда 2-БЎСМ ўйин­гоҳларида ўтказилган мусобақа­ларда вилоятлардан келган 2002-2003 ва 2005-2006 йилларда туғилган ўқувчилар майдонга ту­шиш­ди. Қизғин ва муросасиз кеч­ган ўйинларни футболсеварлар олқишлар билан кузатиб бо­ришди. Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфи­даги вилоят болалар футбол мак­таб-интернати жамоаси хоразм­лик рақибларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кубок со­ҳиби бўлишди.

2005-2006 йилларда туғилган болалар ўртасидаги баҳсларда шаҳримиз­даги 2-БЎСМнинг Озод Сиддиқов мураббийлигидаги фут­бол жа­моа­си 3-ўрин билан ки­фоя­ланди. Фи­нал ўйини Жиззах­нинг "Барф" ҳам­да Фарғонанинг "Қу­васой" жамоа­лари ўртасида кечиб, пе­нальтилар сериясида мўлжални аниқ ола билган жиз­захлик ўқув­чилар водий жамоаси­ни 5:4 ҳи­собида ортда қолдириб, вилоят­ларига кубок билан кети­шадиган бўлди.

Зулфия БОБОЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5737