Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими  ташаббуси билан Навбаҳор туманида пресс-тур ўтказилиб, унда республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг вакиллари – жами 20 нафарга яқин журналистлар ҳудудни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишишди.

         Хусусан, тадбир қатнашчилари “Straus farm Navbahor”, “Parades garden”, “Учтут жавоҳир тошлари” масъулияти ччекланган жамиятлари, туман автомобиль йўлларидан фойдаланиш унитар корхонасининг асфальт ишлаб чиқариш заводи, “ATLANT” хусусий клиникаси ҳамда “Севинч” давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишишди.

Сўнгги йилларда туманда айнан мазкур йўналишларда янги ва замонавий корхоналар ташкил этишга эътибор кучайтирилмоқда. Хусусан, 2018 йилнинг бошида ҳудуддаги йирик тадбиркорлик субъектлари  100 тадан ошмаган бўлса, бугунга келиб улар 250 тага яқинлашиб қолди.

Жанубий Африка Республикаси, Туркия каби мамлакатлар ишбилармонлари билан  жадал ҳамкорлик олиб бораётган  “Straus farm Navbahor” тумандаги жадал ривожланаётган корхоналардан бири саналади. Журналистлар мазкур корхонанинг паррандачилик комплексига ташриф буюриб, бу ерда Африка туяқушларининг парваришлаш жараёни билан танишишди. 35 нафар ишчи-ходим фаолият олиб бораётган корхона ҳудуди бир гектарни эгаллаган бўлиб, мажмуада гўшт йўналишида бройлер жўжалар, наслдор куркалар, ўрдаклар, қорамоллар ҳам боқилади.

  • Айни пайтда туманда хорижлик ҳамкорларимиз билан “Сафари парк” ташкил этаяпмиз,  – дейди корхона раҳбари Жамшид Ҳамроев. – Бугунги кунда туман ҳудудидан бизга ажратилган очиқ майдонда белгиланган қурилиш ишларининг 30-35 фоизи бажарилди. Келгуси йил насиб этса мазкур масканимиз ҳам фойдаланишга топширилади.

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига тегишли асфальт заводи ҳудуддаги яна бир истиқоболли корхоналардан бўлиб, унинг маҳсулотлари айни пайтда нафақат туман, балки Хатирчи, Нурота ва Кармана туманлари йўлларини таъмирлашда ҳам ишлатилади.

Соатига 120 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга субъектда 12 нафар мутахассис фаолият олиб бораяпти.  Корхона учун айни пайтда маъмурий бинолар ҳамда ишчилар дам олиш учун хоналарни ташкил этилмоқда.

  • Мазкур ишлаб чиқариш бўлимимизнинг жами лойиҳа қиймати 7,5 миллиард сўмдан зиёдни ташкил этади, – дейди журналистлар билан суҳбатда туман АЙФУК раҳбари Мунис Фозилов. – Завод иш бошлагач тегишли ҳудудларда йўлларни таъмирлаш ишларнинг ҳажми ва сифати сезиларли равишда ошди. Хусусан, қишлоқларимизнинг ички тупроқ кўчаларини  асфальт қоплама ётқизиш тобора кенгайиб бормоқда.

Маълумки, Навбаҳор туманининг иқлими, тупроғи узумчиликни ривожлантиришга тўла мос. Бир вақтлар “Жамбул” боғларининг дорвруғи, бу ерда етиштирилган мевалардан тайёрланган маҳсулотлар жаҳон бюозорида хиридоргир бўлган.

Ўтган йили фаолиятини бошлаган  “Paradise garden” корхонаси туманда ана шу ишларни қайта тиклаш мақсадида 16 гектар майдонда  томчилаб суғориш асосида узумзор ташкил этган. Қўшимча яна 60 гектардан зиёд ерда ҳам шу асосда боғ ташкил этилади. Пресс-тур иштирокчилари чўл бағрида барпо этилаётган мазкур токзорлар билан бирга, айни шу корхона томонидан “Қоражон” маҳалласи ҳудудида қурилаётган, қиймати бир миллион АҚШ долларига тенг бўлган мевани қайта ишлаш заводини кўзадан кечиришди. Айни пайта бино қуриш ишлари тугатилган бўлиб, Жанубий Корея Республикасининг “MS Holdings” ҳамда Италиянинг “DELLA TOFFALA SPA” компанияларидан технологиялар олиб келиниши кутилмоқда.

Туманнинг иқтисодий салоҳияти ишлаб чиқариш йўналишида жадал иш олиб бораётган ишбилармонларнинг саъй-ҳаракати билан бирга ижтимоий соҳада фаол бўлган тадбиркорларнинг лойиҳалари билан ҳам юксалмоқда. Хусусий боғчалар ва клиникалар бунга мисол бўлади. Жорий йилнинг ўзида туманда 8 та хусусий ва 11 та оилавий боғчаларнинг фаолият бошлагани натижасида ҳудудда боғча ёшидаги болаларнинг қамрови сезиларди даражада ошди.

“Севинч” давлат хусусий шериклик асосидаги 120 ўринли боғча яқинда фойдаланишга топширилган. ОАВ вакиллари мазкур муассаса фаолиятини кўздан кечирар экан, бу ерда болажонларнинг сифатли таълим олиши учун барча шарт-шаротилар яратилганига гувоҳ бўлишди.

Туман маркзидаги “Атлант” клиникасининг ҳам иш бошлаганига кўп вақт бўлмади. Малакали лор, терапевт, стомотологлар бугунги кунда бу ерда беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда. Икки қаватли муассасада беморлар учун ётиб даволаниш имконияти ҳам яратилган. Муассаса раҳбари, врач Илёс Жўраевнинг маъулм қилишча, келгусида клиникада пластик жарроҳликни йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.

Прес-тур доирасидаги навбатдаги манзил – “Учтут жавоҳир тошлари” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган “Оқ тепа” дам олиш маскани бўлди. Мазкур туризм объекти ҳозирда нафақат юртдошларимиз, балки Нурота туманига зиёратга бораётган хорижлик меҳмонларнинг ҳам диқатини тортган. Ҳудудда замонавий кафе, бассейн, маданий ҳордиқ чиқариш майдончалари ҳамда меҳмонхона хизмати ташкил этилган.

Шу ернинг ўзида туман ҳокими Лочин Облоқулов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Л.Облоқулов ҳудудда бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар, келгусида режалаштирган лойиҳалар хусусида маълумотлар берди. Шундан сўнг туман раҳбари журналистларнинг коммунал соҳада, ёшлар сиёсати ҳамда нуронийларни қўллаб-қувватлаш борасидаги саволларига батафсил жавоб берди.

  • Амалга ошираётган лойиҳаларимиз кўп, қилишиммиз керак бўлган ишлар эса ундан ҳам салмоқли, – деди ҳоким. – “Обод қишлоқ”, “Обод марказ” ҳамда бошқа давлат дастурлари асосида олиб бораётган саъй-ҳаракатларимиз жойлардаги кўпгина масалаларга ечим бўлмоқда. Мисол учун туман марказини тубдан ўзгартираяпмиз. 100 дан зиёд тадбиркорларимиз бўлаётган ўзгаришларни тўғри англаб, улар томонидан бу ҳудудда замонавий савдо объектлари қурилмоқда. Худди шундай ўзгаришлар чекка ҳудудларимизда ҳам давом этаяпти. Яқин бир-икки йил ичида туманнинг салоҳиятини республикада сезиларли даражада юксалтириш ҳаракатидамиз.

Пресс-тур якунида туман ҳокимлиги ҳамда ҳудуддаги бошқа масъул ташкилотларнинг журналистлар билан ҳамкорлигини кучайтириш масаласи муҳокама қилиниб, бу борадаги қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

 

Кўрилганлар сони: 3539