Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Учқудуқ туманида бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар уюшқоқлик билан бўлиб ўтмоқда.

 Бош Қомусимизнинг 117 — моддасида “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади” деб мустаҳкамлаб қўйилган.

 Бошқача айтганда, бугунги сайловларда овоз бериб, ўз хоҳиш иродамизни эркин билдириш – ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.

 Бу йилги сайловда бешта – “Миллий тикланиш” демократик партияси, Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Экологик партия иштирок этмоқда.

 Бу муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида, фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ортган шароитда ҳамда янги сайлов қонунчилигига мувофиқ ўтмоқда.

Учқудуқ туман сайлов комиссияси маълумотига кўра, соат 15-00 да 24 589 нафар сайловчининг 12 388 нафари яъни 50,4 фоизи ўзлари танлаган номзодларга овоз беришди.

 Уюшқоқлик билан давом этаётган сайлов жараёнларида ногирон ва ётоқда бўлган фуқаролар хонадонларига кўчма қутилар орқали овоз бериш ташкил этилмоқда. Хусусан, “Мустақиллик” МФЙ даги 207 –сайлов участкасида рўйхатда турувчи ётоқда бўлган сайловчилар ҳам ўзлари муносиб, деб билган номзодларига шу тахлитда овоз бермоқда.

 Шунингдек, Ёшлар иттифоқи Учқудуқ туман кенгаши раиси Тўлқин Рўзиев томонидан сайловда илк овоз бераётган ёшларга китоблар совға қилинмоқда.

 Ушбу жараёнда оммавий ахборот воситалари ҳам фаол иштирок этмоқда.

 Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Кўрилганлар сони: 3860