Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 16-август куни фаол тадбикорлар томонидан Навоий вилояти, Қизилтепа тумани ҳудудида жойлашган Тўдакўл сув омборини энг сўнгги замон талабларига мос равишда соҳил дам олиш масканига айлантирилган "Silk Road Family Resort" сайёҳлик пляж зонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.

Очилиш маросими Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Бухоро вилоят департаменти ҳамда Навоий вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Ушбу дам олиш маскани лойиҳасига кўра, олиб борилган қурилиш жараёнлари якунида соҳил бўйида барпо этилаётган пляж дам олиш соғломлаштириш маскани ва аквапаркнинг умумий қиймати 6 млн долларни ташкил этади. Шунингдек, ушбу сайёҳлик объекти пляж, бассейн, аквапарк, кичик “Disneyland”, 50 ўринга мўлжалланган меҳмонхона, дам олиш тапчанлари, ресторан, ёзги терасса, SPA- салон, табиат қўйнидаги ўйингоҳ, тиббиёт бурчаги, соғломлаштириш маскани, спорт майдони, автотураргоҳ ва махсус сув транспортлари каби турли қўшимча хизматларни ҳам ўз ичига олади.

Очиқ осмон остида ўтказиладиган бир-биридан қизиқарли концерт ва шоу дастурлари меҳмонларнинг мароқли дам олиши учун хизмат қилади.

Кўрилганлар сони: 343