Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилганининг 24 йиллиги Навоий вилоятида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.

“Фаровон” базмлар масканида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими К.Турсунов иштирок этиб, соҳа ходимларини қутлади.

Ўтган даврда юртимизда Фуқаро муҳофазасини таъминлаш, аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилиб, бу борада изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Фуқаро муҳофазаси хизматларининг босиб ўтилган мураккаб йўлни баҳолар эканмиз, иқтисодиёт объектларининг барқарор ишлаши, вилоятимиз аҳолисининг ҳаёти, тинч меҳнати ва осойишталигининг ҳимояси ишончли қўлларда, деб тўлиқ асос билан айтиш мумкин.

Кўрилганлар сони: 2899