Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Яқинда Учқудуқда содир бўлган қувончли воқеа туманда яшовчи ҳар бир хонадонга ҳавас ва ҳайрат эпкинини олиб кирди. Бир пиёла чой устида гурунгга тўпланган кексалар ҳам, эндигина турмуш қурган ёш келин-куёвлар ҳам "Қулқудуқ" овул фуқаролар йиғинида яшовчи Баубек Базаров ва унинг турмуш ўртоғи Ойгул Абулованинг бахтидан сўйларди. Чунки ушбу оилада 3 нафар эгизак фарзанд — бир ўғил ва икки қиз дунёга келди.

Чақалоқ келган оила, шуб­ҳа­сиз, шодликларга тўлиб кета­ди. Жажжи вужуд ўзи билан бир­га олам-олам қувонч, инсон кўк­сини орзуларга тўлдириб юбор­гувчи бахт олиб келади. Агар улар эгиз бўлишса ота-онанинг севинчи икки чандон, бор­дию уч нафар бўлишса уч чан­дон ортади. Баубек База­ров ва Ойгул Абулованинг қу­вон­чи Қизилқумнинг кўз илға­мас кенгликларигаям сиғма­ёт­ганлиги шундан.

— Набираларимнинг дунёга ке­ли­ши биз учун унутилмас кун бўлди. Яхши ниятлар би­лан уларга Дийдар, Динара, Ди­лара, деб исм қўйдик. Кат­таси ўғил, улғайса сингил­ла­рининг ҳимоячиси бўлади, — дей­ди чақалоқларнинг бувиси Рая Базарова.

Халқимиз маънавиятига син­гиб кетган ажойиб бир одат бор: чақалоқ келган хонадонга қў­ни-қўшнилар эътиборли бў­лишади, кўпни кўрган она­хон­лар дастурхон кўтариб, улар ҳо­ли­дан хабар олгани чи­қи­шади ҳамда ёш онага бола пар­вариши билан боғлиқ ўз тажрибаларини ўргатишади. Ёш болали оилалар давла­ти­миз томонидан ҳам ижтимоий ҳи­мояга олинган. Чақалоқ­ларнинг соғлом униб-ўсиши учун Базаровлар оиласига кўп­лаб ташкилотлар томонидан кў­мак берилди. Масалан, "Ма­ҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси 300000 сўм пул ажратган бўлса, "Қулқудуқ" шир­кат хўжалиги раҳбарияти 4 бош майда шохли мол ҳадя қил­ди. Туман халқ таълими муас­сасалари фаолиятини ме­тодик таъминлаш ва таш­кил этиш бўлими томонидан эса соғин сигир берилди.   

— Ҳозирда учала чақа­лоқ­нинг ҳам соғлиги яхши. Улар­нинг соғлом ўсишига ало­ҳида эътибор қаратганмиз. Хо­на­донга кунора бориб, ха­бар олиб турибмиз. Қо­ла­верса, ту­ман тиббиёт бир­лашмаси то­монидан аж­ра­тилган шифо­кор ҳаф­тада бир марта келиб, чақалоқ­лар­ни тиббий кўрик­дан ўтказиб кет­моқда, — дей­ди "Қулқудуқ" қиш­лоқ врачлик пункти му­ди­ри вазифасини вақ­тин­чалик бажарувчи За­фар Шам­сиев.      

Қизилқум бағридаги ушбу овулда 196 та оила яшайди.  Эр­­та тонгдан ишга шошил­ган­лар ҳам, отарини яйловга ҳай­да­ганлар ҳам узоқдан овоз чи­қариб бўлса-да, Баубекдан эги­закларнинг аҳволини сў­раб ўтади. Овулдаги ёш бо­ла­каю қизалоқлар эса нонушта қилгач, чақалоқларни кўргани Рая бувиникига югуришади.  

Саксовулдан саксовулга қў­ниб юрган тўрғайлар уй томи­га келиб, учта бешик қуршо­ви­да ўтирган Ойгул Абилованинг алласига жўр бўлади. Она бешик­ларни оҳиста тебрат­ган­ча фарзандларига нурли иқбол тилайди. Биз ҳам ушбу оилага ҳавас қилганча, тўй­лар-тўйларга уланаётган юр­ти­­миздаги барча чақалоқ­лар­нинг толеи баланд бўл­син, дея ният қилдик.

Р. САБУРОВ.

Кўрилганлар сони: 6303