Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Атоқли шоиримиз Муҳаммад Юсуфнинг "Римни алишмасман бедапоянгга..." деган сатрларини ўқиганда, ҳар қандай одамнинг вужуди титраб кетади. Туғилиб ўсган юртни ҳеч нарсага алишиб бўлмас ошиён эканига амин бўласан, киши. Халқ учун барча имкониятлар яратиб берилаётган Ўзбекистонимизда яшаш ҳар биримизда чексиз фахр туйғусини юксалтиради.

Мен ҳам Томди туманида ту­ғилиб, шу ерда вояга ет­дим. Туманимиз Қизилқум чў­лида жойлашган бўлиб, аҳоли яша­ши учун шароити оғир ҳудуд­ларга киради. Муҳ­тарам Пре­зидентимиз Шавкат Мир­зиёв­нинг "На­воий вилояти­нинг олис чўл ту­манлари аҳо­лиси турмуш даражасини янада ошириш­га доир қў­шимча чора-тад­бир­лар тўғри­сида"ги қаро­ри­ни ўқиб, хурсандлигимдан кўзимга ёш қалқиди. Прези­дентимиз бош­чилигида ин­сон­­ларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувват­ланаётгани биз­ни янада ғай­рат ва ши­жоат билан меҳнат қилишга ундамоқда. Айниқса, ёш оилаларга кўрсатилаётган ғам­хўрлик дунёнинг бошқа бирор юртида учрамаса ке­рак. Биз томдиликлар ана шундай оталарча ғамхўр­лик­дан баҳраманд бўлганимиз­дан бахтиёрмиз.

Бу тарихий ҳужжатда айти­ли­шича, Томди ҳам­да Кони­мех ва Учқудуқ туман­ларининг айрим аҳоли пункт­ла­ридаги бюджет ташкилот­ла­рига бош­қа ҳудудлардан ишга так­лиф этилган олий маълумот­ли мутахассислар­га махсус устамалар бериш, уларни хизмат уйлари билан таъ­мин­лаш ёки уй-жойларни ижа­рага олганларнинг яша­ши учун уларга энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари­дан кўп бўлмаган миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси берилади, деб таъкидланган. Энг қувонарлиси, олис чўл ту­манларига кўчиб келган оила­ларнинг 18 ёшдан катта бўл­ган ҳар бир аъзосига икки миллион сўм, вояга етмаган ҳар бир аъзосига бир мил­лион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилиши, бўшаб қолган ва эгасиз уй-жойларни бошқа ҳудудлар­дан ихтиёрий равишда кўчиб келадиган уй-жойга муҳтож оилаларга текин берилиши ҳамда ушбу ҳудудда уч йилдан ортиқ яшаган оилаларга исти­қомат қилиб турган уй-жойларини уларнинг шахсий мулки сифатида расмийлаш­ти­риб берилиши барчани хур­санд қилди. Ушбу имтиёз ва енгилликлар ҳудуддаги аҳо­лининг яшаш шароитла­ри­ни, шу жумладан, таълим оли­ши ва ижтимоий хизмат­лар­дан фойдаланиши учун катта имконият яратиб бера­ди ҳамда олий маълумотли мутахассисларнинг олис чўл туманларидаги бюджет таш­ки­лотларига келиб ишлаш учун қизиқишларини ошира­ди, деб ўйлайман.

Алим МЕНЛИҚУЛОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Кўрилганлар сони: 6689