Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ҳар бир ҳудуднинг тараққиёти бевосита маҳсулот ишлаб чиқаришга боғлиқ. Шуни эътиборга олган ҳолда туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга асосий эътибор қаратиб келмоқдамиз. Жумладан, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 110,8 фоизга, истеъмол моллари 106,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 104,6 фоизга, асосий капиталга инвестиция жалб этиш 107,4 фоизга, пудрат ишлари ҳажми 109 фоизга, жами хизматлар ҳажми 108 фоизга бажарилиб, 268,5 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилишга эришилди.

Туманимиз чўл ҳудудда жойлашганлиги учун чор­­ва­чи­лик аҳолининг муҳим даромад манбаи ҳи­собланади. Жорий йилда туманимизда аҳоли хонадонлари ва хўжаликларда 251,1 минг бош майда шохли мол, 2,9 минг йи­рик шохли мол, 4,1 минг бош йил­қи боқил­моқ­­­да. 5647 тон­на тирик вазндаги гўшт, 47,3 минг дона қоракўл териси, 408 тонна жун етиштирилди.

Президентимизнинг 2017 йил 16 мартдаги "Чор­­вачиликда иқтисодий ислоҳотларни чу­қур­лаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғ­рисида"ги қарори ижроси юзасидан амалга оши­рилган ишлар туфайли ширкат хўжаликлари ўрнида фермер хўжаликлари ташкил этиш иш­лари уюшқоқлик билан олиб борил­моқда. Бу­гунги кунгача 241 та лойиҳа "кимошди" сав­доси ор­қали сотилгани фикримиз тасдиғидир. Бун­дан кўзланган мақсад, албатта, чорвачилик тар­моғини ривожлаштириш ва янги иш ўринлари таш­­кил этишдир.

Жорий йилда саноат ишлаб чиқаришни ри­вож­­лан­тириш учун 13 та, қишлоқ хўжалиги со­ҳасида 11 та, сер­­­вис ва хизмат кўрсатиш бўйича 46 та лойиҳани иш­­га тушириш белгиланган.

Дарҳақиқат, ишбилармонлик ва тадбиркор­лик­ни ри­вожлантириш бугун давлатимиз сиё­сати­нинг устувор йў­налишларидан саналади. Шуни эътиборга олган ҳолда тумандаги 141 та юридик мақомга эга тад­бир­кор­лик субъекти (90 та ки­чик бизнес субъекти) фао­лиятини янада ривожлантириш, улар­ни қийнаб ке­лаётган муам­­моларни ҳал этишга асосий эътибор қа­ратмоқдамиз. Негаки, тадбиркорлик субъект­лари ри­вожланса янги иш ўринлари ташкил этиш­­да муам­молар юзага келмайди. Агро-иқ­тисодиёт касб-ҳу­нар коллежини битирган 55 на­фар битирувчи­ни ишга жой­лаштириш учун 4 томонлама шартномалар тў­лиқ ту­зил­ганлиги фикримиз тасдиғидир.

Бундан ташқари, марказдан олис овулларда яшай­диган аҳолини тадбиркорликка жалб этиш мақсадида 210 нафар кам таъминланган, ишсиз оилаларга 901 миллион сўм миқдорида кре­дит­лар берилди. Маз­кур фуқаролар ўзларининг хонадонларини чорва мол­лари­ни кўпайтириш устида иш олиб бораётгани, оила­сига яхшигина даромад келтираётганини кўриб, қу­во­ниб ке­­тасан, киши.

Ҳа, давлатимиз томонидан яратилаётган им­ко­ниятлар туфайли халқимизнинг турмуш фаро­вонлиги кундан-кунга ортиб бораётгани истиқ­лол шарофа­ти­дандир.

Сарвар САФАРОВ,

туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6466