Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Маълумки, 2017-2021 йилларда республикамизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида солиқ солиш базасини кенгайтириш орқали солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш ва юкини камайтириш масалаларига алоҳида урғу берилган.

Ўтган йиллар даврида мам­лакатимизда тадбиркорлик­ни ривожлантириш мақсади­да солиқ тизимида изчил ис­лоҳотлар амалга оширилди. Тадбиркорлик субъектлари­да текширишларни қисқарти­риш ва уларнинг фаолиятига асоссиз аралашишларга бар­­ҳам бериш бўйича бир қанча меъёрий ҳужжатлар қабул қи­линди. Тадбиркорлик субъ­ект­лари фаолиятини режа­дан ташқари ва муқобил  тек­шириш тартиблари бекор қилинди, ҳисоботларнинг шак­ли, тақдим этиш муддат­лари соддалаштирилди. Гар­чи, шундай бўлса-да, солиқ маъмуриятчилигини амалга оширишда қатор муаммолар юзага келиб қолди. Булар­нинг ечимини топиш мақса­ди­да 2017 йил 20 июлда Ўзбе­кистон Республикаси Прези­ден­тининг "Солиқ маъму­ри­ят­чи­лигини тубдан такомил­лаш­тириш, солиқлар ва бош­қа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғриси­да"­ги Фармони ҳам тизимда ислоҳотлар изчиллигини таъ­минлайдиган муҳим ҳужжат сифатида кутиб олинди.  

Фармон билан солиқ орган­лари ва ҳалол солиқ тўловчи­лар ўртасида уларга жорий солиқ солиш масалаларини ҳал қилишда ҳар томонлама кўмаклашган ҳолда кенгайти­рил­ган ахборот алмашину­вини назарда тутувчи солиқ назоратининг замонавий шакли — солиқ мониторинги амалга оширилади.

Вақтинчалик молиявий қи­йинчиликларга тўқнаш келган ҳалол солиқ тўловчилар — хўжалик юритувчи субъект­лар­га солиқ таътиллари бе­риш тарзидаги давлат томо­нидан қўллаб-қувватлашнинг янги шакли назарда тутил­моқда. Шунингдек солиқ тў­ловчи томонидан ортиқча тў­ланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қайта­риш ёки ҳисобга олиш муд­да­ти икки бараварга қисқар­тирилади.

Солиқ назоратининг тўғри­дан-тўғри мулоқотсиз шакл­лари самарадорлигини оши­риш мақсадида камерал на­зорат натижалари бўйича аниқ­ланган тафовутлар юза­сидан солиқ тўловчилар то­мо­нидан асослар тақдим этил­маган тақдирда, солиқ­лар ва бошқа мажбурий тўлов­лар суммаларини суд тартибида ундириш жорий этилмоқда.

Бундан ташқари, хўжалик юритувчи субъектлар ўртаси­да "соғлом рақобат"ни таъ­мин­лаш ва "хуфиёна бизнес" юритишга барҳам бериш мақ­садида, давлат солиқ хиз­мати органларига кирим ҳуж­жатларини расмийлаштир­мас­дан товарларни (ишлар­ни, хизматларни) реализация қиладиган хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақ­лари бўйича операцияларни 5 банк кунигача бўлган муд­дат­га вақтинчалик тўхтатиб туриш ваколати берилиб, со­лиқ органларига ҳисоб-ки­тоб­лар ҳақидаги маълумот­лар­нинг онлайн режимида бе­ри­лишини таъминлайди­ган на­зо­рат-касса машинала­ри­ни қўллаш орқали нақд пул тушу­ми устидан автоматлаш­ти­рил­ган назорат тизими жорий этилди. Фармон билан 37 та банддан иборат Давлат солиқ хизмати органлари фаолия­ти ва солиқ маъмури­ят­чили­ги­нинг самарадорли­гини оши­риш бўйича чора-тад­бир­лар дастури тасдиқ­ланди.

Назарда тутилган тадбир­лар­ни ўз вақтида ва самара­ли амалга ошириш мақсади­да Солиқ қонунчилиги ва солиқ маъмуриятчилигини яна­да такомиллаштириш бў­йича Ишчи комиссия ташкил этилди.

Фармонга мувофиқ, 2018 йилнинг 1 январига қадар тад­биркорлик субъектлари­ни электрон рақамли имзо билан, шунингдек солиқ тў­ловчиларга солиқ органлари­нинг барча давлат хизматла­ри­дан фойдаланиш имкония­ти­ни тўлиқ таъминлаш бўйи­ча комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади.

Фармон қоидаларининг амалга оширилиши солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштиришга хизмат қилади, унинг шаффофли­гини таъминлайди, бу эса, шубҳасиз, мамлакат иқтисо­ди­ётининг барқарор ривож­ла­нишида муҳим омил бўлади.

Абдужалил ҚУРБОНОВ,

вилоят ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6181