Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мустақиллик — энг улуғ неъмат. Шукрки, истиқлол бизга ўз хоҳиш- иродамизни эркин ифода этиш, тинч ва осойишта ҳаёт кечиришдек энг олий қадриятларни туҳфа этди. Юртимиз истиқлолга эришганига йигирма беш йил тўлмоқда. Ўтган тарихан қисқа давр ичида мамлакатимиз ҳаётида иқтисодий-сиёсий, маънавий, маърифий, бунёдкорлик соҳасида асрларга татигулик ислоҳотлар амалга оширилганига бугун барчамиз гувоҳмиз.

Айниқса, маданий-маънавий соҳада­ги эзгу саъй-ҳаракатлар халқимизнинг дунё­қараши ўзгаришида, ўзлигини анг­лашида ёрқин ифода касб этди. Муҳ­тарам Президентимиз томонидан ис­тиқ­лолнинг дастлабки йилларидан маъ­на­вият­дек буюк қадриятнинг енгилмас куч си­фатида илгари сурилгани бугун за­мо­­навий фикрлайдиган, дунёқараши кенг ва миллий истиқлол ғоялари ру­ҳи­да ка­­мол­га етаётган авлодлар тим­со­лида янада яққол намоён бўлмоқда. Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши фақатгина маърифат билан курашиш бугун барчамизнинг қон-қони­мизга сингиб, ҳаётимиз маз­му­нига айланди.

Собиқ Иттифоқ даврида топталган шаъ­нимиз, ҳуқуқларимиз ва ғуруримиз, мил­лий-маданий меросимиз истиқлол боис қайта тикланди, ўз қаддини ба­ланд тутди. Бутун дунё илмига асос сол­ган улуғ алло­маларимиз қолдирган бой маънавий мерос чуқур ўрганила бош­лан­ди. Мус­та­қиллик халқи­миз­га, том маънода, маъна­вий тикланиш, руҳан пок­ла­нишдек муқад­дас туйғуларни туҳфа этди.

Муҳтарам Президентимиз раҳнамо­ли­гида демократик ҳуқуқий жамият, озод ва обод Ватан барпо этиш йўлидан да­дил одимлаб бораётган мустақил Ўз­бе­кистонимиз жаҳон майдонида мустаҳ­кам ўрин эгаллади.

Зеро, инсон манфаатлари қадрланган, улуғ аждодлардан мерос бўлиб келаёт­ган азалий қадрият ва анъаналар тик­лан­ган ва эъзозланган, замонавий илм дар­гоҳларида таълим олаётган авлод­лар ота-боболарига мос бўлиб камолга ета­ётган бундай юрт дунёда камдан кам топилади.

Мустақиллик — бу муқаддас сўз за­мирида аждодлар орзуси, қувончу қай­ғуси, қонли урушлар нидосию, халқи­миз­нинг беғубор қалби мужассам. Бу­гунги замон шукронаси билан яшаш, бун­дай бетакрор кунларнинг қадрига етиш, асраб-авайлаш, тинчлик деган буюк туйғуни эъзозлаш келажак авлод­нинг муқаддас вазифасидир.

Муҳтарам Президентимизнинг "Биз ўт­ган даврда амалга оширган иш­ларимизга баҳо берар эканмиз, "Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?" деган са­вол асосида уларнинг мо­ҳия­ти ва аҳа­миятини ўзимизга чуқур тасаввур эта­миз. Айни вақтда "Эр­та­га ким бўлиши­миз, қандай янги марраларни эгал­ла­ши­миз керак?" деган савол устида ўй­лашимиз, нафақат ўйлашимиз, балки амалий ишларимиз билан бунга жавоб бери­шимиз лозим", деган сўзлари ҳар би­римизни мен мустақилликка нима бер­дим, деган савол устида бош қоти­риш­­га, изланиш ва интилишга ундайди.

Эътироф этиш керакки, мамлака­ти­миз иқтисодиётини юксалтиришда ви­лояти­мизда фаолият кўрсатаётган са­ноат кор­хоналари ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаяпти. Энг муҳи­ми, истиқлол йил­­ларида уларнинг иш­лаб чиқариш қув­вати ошиб, жаҳон бозори­да тутган ўрни янада юксалди. Йирик кор­хоналарда амал­га оширила­ётган ло­йиҳалар нати­жасида янги иш ўринлари яратилиб, минглаб аҳолининг бандлиги таъмин­ланмоқда. Айниқса, муҳтарам Юрт­бо­ши­миз раҳнамолигида саноат кор­хоналари қувватини оши­риш, мав­жудларини мо­­­­дер­низация қилиш йўна­ли­шида қабул қилинаётган муҳим фармон ва қарорлар ушбу тармоқнинг муттасил ривожла­ни­­ши­да янги бос­қични бошлаб берди.

Бугунги кунда вилоятимизнинг йирик саноат корхонаси — Навоий кон-ме­таллургия комбинати нафақат мамлака­ти­мизда, балки дунёда олтин, уран, фос­­форит сингари ноёб маҳсулот ва хом­­ашё­лар ишлаб чиқаришда етакчи­лар­­дан бири ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эъ­тиборлари ва раҳнамоликлари ос­тида мус­тақиллик йилларида комбинатда иш­лаб чиқариш ҳажми қарийб 2 ба­ро­барга ошди. Энг замонавий ноёб тех­ни­ка ва технологиялар ўзлаштирилиб, 1995 йилда Учқудуқ туманида 3-гид­рометаллургия заводи, 2010 йилда Қўш­работ туманида 4-гидрометаллургия за­водининг ишга туширилиши комбинат­нинг дунёда етакчи олтин ишлаб чи­қа­рувчи гигант корхоналар сафидан мус­таҳкам ўрин олишига замин яратди. Шу­нингдек, "Гужумсой", "Аристантау" ол­тин конлари, "Суграли", "Истиқлол", "Ши­мо­лий Конимех", "Қўҳнур", "Мойли­сой" уран конларининг фой­дала­нишга топ­ши­рилиши эса ишлаб чиқа­риш сал­мо­ғи­ни янада юк­сал­тирди.

Шунингдек, комбинатда Герма­ния­нинг "Доберсек" компанияси би­лан ҳамкорликда қиймати 59,9 мил­лион доллар бўлган "Фосфорит хом-ашёсини бойитиш бўйича мав­жуд ишлаб чиқаришни кен­гай­тириш" ло­йиҳаси амалга ошири­ли­ши натижа­си­­да йилига 716 минг тонна 26 фоиз­­ли фосфорит кон­центратини ишлаб чи­қариш сама­рали йўлга қўйилди.

Қизилқум фосфорит комплексида иш­лаб чиқарилаётган турли фос­фо­рит концентратлари "Самарқанд­кимё", "Қўқон суперфосфат заводи", Ол­­малиқ шаҳридаги "Аммофос" ҳам­­­да вилоятимиздаги "Электро­кимё­­­заводи" сингари корхоналарни маҳаллий хомашё билан таъминлаш им­конини бераяпти.

Айни пайтда Навоий кон-метал­лур­­­гия комбинатида лойиҳа қиймати 963,8 миллион долларга тенг бўлган 20 та лойиҳа амалга оширилаётгани ҳам унинг истиқболи яна­да порлоқ экан­­лигини тасдиқлайди.

Шунингдек, ҳудудимиздаги яна бир йирик корхона — "Навоийазот" АЖ негизида лойиҳа қиймати 1,7 мил­­­лиард доллар бўлган 3 та ин­вес­тиция ло­йиҳалари устида амалий иш олиб борилмоқда.

Жумладан, лойиҳа қиймати 500,1 мил­лион АҚШ долларга тенг бўлган, йилига 100 минг тонна поли­ви­нил­хлорид, 71,8 минг тонна каустик сода ва 300 минг тонна метанол ишлаб чи­қариш қувватига эга "Поливинил­хло­рид (ПВХ), каустик сода ва метанол иш­лаб чиқариш комплексини қуриш" лойиҳаси, қиймати 985,7 миллион АҚШ доллар бўлган, йиллик қуввати 660 минг тонна аммиак, 577,5 минг тон­на карбамид ишлаб чиқаришга их­­тисослашган "Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш комплексини қуриш" ло­йиҳаси, шунингдек, лойиҳа қий­ма­ти 216,7 миллион АҚШ доллар бўл­ган, йиллик қуввати 500 минг тонна азот кислотаси ишлаб чиқаришга мўл­­­­жалланган "Азот кислотаси иш­лаб чиқаришни ташкил этиш" ло­йи­ҳаларининг амалга оширилиши бел­гилангани истиқболда янги иш ўрин­лари яратиш, ишлаб чиқариш сал­моғини ошириш билан бир қаторда, вилоятимиз саноатини янада ривож­лан­тиришда муҳим аҳамият касб этади.

Улкан энергия манбаи сифатида фао­лият кўрсатаётган "Навоий ис­сиқ­­лик электр станцияси" АЖнинг ҳам иқ­тисодиётдаги ўрни ва аҳа­мияти беқиёс. Олдин умумий қув­вати 1250 МВт бўлган корхонада мо­дер­низа­ция ишлари амалга оши­ри­лиши на­ти­жасида айни пайтда унинг қуввати 1618 МВт ташкил эта­япти. Дунёдаги энг илғор технология асо­сида буғ тур­биналар янгиланиши боис, сўнг­ги 2 йил давомида 700 млн. кубо­метр­­­­дан ортиқ табиий газ ёқил­­­ғиси иқ­тисод қилинди.

Бундан ташқари, корхонада лойиҳа қиймати 547,2 миллион долларлик қув­вати 450 МВт бўлган иккинчи буғ-газ қурилмасини қуриш бўйича иш­лар жадаллик билан олиб борил­моқ­­да. Шунингдек, келгусида яна бир 450 МВт қувватга эга учинчи буғ-газ қурилмасини ишга тушириш бо­расида ҳам амалий ишлар бошлаб юбо­рилди. Мазкур қувватларни иш­га туширилиши эвазига станция на­фа­қат Навоий, балки Самарқанд ва Бухоро вилоятлари истеъмолчила­ри­­ни ҳам энергия билан таъминлаш им­­кониятига эга бўлади.

Вилоят саноати таркибида ишлаб чи­қариш ҳажми бўйича қурилиш ма­териаллари соҳаси иккинчи ўрин­ни эгаллайди. Унинг асосини "Қи­зил­­қумцемент" АЖ корхонаси таш­кил этиб, корхона томонидан йи­­лига 3,4 миллион тоннадан ортиқ це­мент ишлаб чиқарилмоқда.

Мустақиллик йилларида мазкур кор­­­хонада оловга чидамли мате­риал­­­­лар, шифер, цемент қадоқлаш учун махсус полипропилен ва по­ли­этилен қоплари, оҳак, турли бетон пли­­­талари ҳамда деворбоп блоклар билан бир қаторда, клинкернинг меъёр­лаштирилган таркиби асосида ПЦ-400 Д0-Н, ПЦ-500 Д0-Н маркали це­мент ишлаб чиқариш ҳам сама­ра­ли йўлга қўйилди. Шу билан бирга, корхона томонидан 7-замонавий це­мент тегирмони фойдаланишга топ­ширилиб, қў­шимча 350 минг тонна це­мент иш­лаб чиқариш қувватлари яратилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 2 декабрдаги "Навоий вилоятида эр­кин индустриал-иқтисодий зона таш­кил этиш тўғрисида"ги Фармо­ни­га асосан, Кармана тумани ҳуду­ди­да Ўз­бекистонда биринчи — "Навоий" эр­кин ин­дустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилди.

"Навоий" эркин индустриал-иқ­ти­со­дий зонаси фаолиятини йўлга қў­йишдан кўзланган асосий мақсад жа­ҳон стандартларига жавоб берадиган ва дунё бозорларида талаб қилина­диган маҳсулот ишлаб чиқариш, за­мо­на­вий, юқори технологияли иш­лаб чи­қа­ришларни ташкил этиш учун хо­ри­жий инвестицияларни, биринчи галда тўғридан-тўғри инвестиция­ларни жалб этишга қаратилган. 

Бугунги кунда ушбу ҳудудда 19 та корхона фаолияти самарали йўлга қў­йилган бўлиб, улар томонидан 100 турдан ортиқ харидорбоп маҳсу­лот­лар ишлаб чиқарилмоқда.

Бундан ташқари, 2015-2016 йил­лар­­да иқтисодий зонада яна 5 та ло­йи­ҳа­ни амалга татбиқ этиш бўйича ти­зим­ли ишлар олиб борилаяпти.

Айниқса, "Навоий" халқаро аэро­пор­­тини янада ривожлантириш ҳи­со­би­га, Европа ва Осиё давлатлари ўрта­сидаги йўналишларда катта ҳажм­­­­­да­ги юклар ва йўловчи тран­зит рейс­­лари қабул қилиш им­ко­нини бе­ра­диган Марказий Осиё ҳу­дуди­да­ги яго­на халқаро логис­ти­ка маркази таш­­кил этилгани "На­воий" эркин ин­дустриал-иқти­содий зо­на­сининг ри­во­жида муҳим ўрин тутмоқда.

"Навоий" халқаро аэропорти ор­қали юклар ташиш Германия, Ита­лия, Ис­пания, Франция, Швейцария, Белгия, Австрия, Россия, Хитой, Жа­нубий Корея, Бангладеш, Ҳиндистон, БАА, Туркия, Вьетнам, Қирғизистон ва бош­қа давлатлар билан амалга оши­рилаётгани нафақат ви­лоя­ти­миз­нинг, балки республикамиз­нинг са­ноат салоҳиятини, ишлаб чи­қариш, транспорт-транзит ва ижти­моий ин­фратузилмасини ривожлан­ти­риш­да, қўшимча минглаб ишчи ўрин­ла­рини яратиш, пировардида, халқ фа­ро­вон­лигини юксалтиришда му­ҳим омил бўлаётгани "Кеча ким эдигу бу­гун ким бўлдик?", деган ҳақли са­волга жа­­­воб бўлади, албатта.

Мамлакатимизда темир йўл соҳа­сида ҳам улкан қурилиш-бунёдкор­лик ишларига қўл урилаётгани, за­мо­навий тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилиши, аҳолининг манзи­ли­га тез ва хотиржам етиб боришида ало­­­­ҳида ўринга эга бўлди.

Муҳтарам Президентимизнинг қа­рорларига асосан мустақиллиги­миз­нинг йигирма беш йиллиги ара­фасида "Самарқанд-Бухоро" йўна­ли­шида, шунингдек, келгуси йилда ҳу­ду­димизни Хоразм вилояти билан боғ­ловчи "Навоий-Конимех-Мис­кин" йўналиши бўйича ҳаракат­ла­нув­чи тез­­юрар поезд қатновининг йўлга қўйилиши мамлакатимизда темир йўл қурилиши соҳадаги ислоҳотлар­нинг салмоғи юксалиб бораётгани­ни кўрсатади.

Олдинлари бундай имконият ва ша­­­роит қаерда эди? Албатта, бу Юрт­­бошимизнинг халқимиз турмуш фа­­ровонлиги йўлидаги ташаббус­ла­ри са­марасидир.

Мамлакатимизда йўл қурилиши со­ҳасида амалга оширилаётган из­чил ислоҳотларнинг самараси ҳам ҳар қадамда намоён. Бу эзгу ишлар вилоятимизни ҳам четлаб ўтаёт­гани йўқ. Йўлсозларимиз томони­дан ушбу тармоқда олиб борила­ёт­ган хайрли ишлар халқимиз турмуш фаровон­ли­ги яхшилани­ши­да муҳим омил бў­ла­ётир.

Вилоятимизнинг йўл инфратузил­ма­сини ривожлантириш мақсади­да 2008-2015 йилларда халқаро ва дав­лат аҳамиятидаги 43,5 километр йўл қайта қурилди ҳамда 313,9 ки­лометр йўл мукаммал таъмирланди. Шу­нинг­дек, 2010 йилдан буён 26 миллиард 712 миллион сўм маблағ эвазига 488,7 километр ички йўл­лар­да ҳам таъ­­мирлаш ишлари олиб бо­рилди. Бун­дан ташқари, хўжалик­лар­аро ички автомобил йўлларида, ша­ҳар­лар, қишлоқ аҳоли пунктлари, ту­ман марказлари ва шаҳар посёлка­ла­рида 2015-2019 йилларда маҳал­лий бюджетдан қарийб 30,5 мил­лиард сўм маблағ сарфланиши ҳи­собига 227,4 километрички йўл­ларни ка­пи­тал ва жорий таъмирлаш кўз­да ту­тилган. Бу эзгу ишлар ҳа­ми­ша бар­да­вомдир. Мустақиллик бизга бахт­ли манзиллар сари ана шун­дай ра­вон йўллардан юриш им­кониятини туҳ­фа этди.

Бугун мамлакатимизда кичик биз­нес ва хусусий тадбиркорликка қа­ра­тилаётган эътибор, ушбу соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини то­бора юксалиб боришига замин яра­­таяпти. Биргина вилоятимизда 2000 йилларда кичик бизнеснинг ялпи маҳсулотдаги улуши 21,5 фоиз­­­­­­ни ташкил этган бўлса, бу кўр­саткич 2015 йилга келиб қарийб 2 баробарга ошди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, "янги бизнесни қўллаб-қувватлаш" деб аталадиган мезон бўйича мам­ла­катимиз айни пайтда жаҳонда 42-ўринни эгаллаб келаётгани ҳам мус­тақил юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг ўрин бе­рилганлигидан далолатдир. Ай­ниқса, вилоятимиздаги "Bagil Me­dikal New Technology" МЧЖ ҚК то­монидан йиллик қуввати 16 миллион дона бир марталик шприц тайёрлаш лойиҳаси амалга оширилган бўлса, "Heating Radiators" МЧЖ негизида эса йилига қарийб 540 минг дона иси­тиш ра­диаторлари ишлаб чиқа­рил­­моқда. Шунингдек, "Кармана гипс маҳ­су­лот­лари" МЧЖ томонидан йиллик қув­вати 4,0 млн.м2 гип­со­картон, 20 минг тонна гипс маҳсу­лоти иш­лаб чи­қариш йўлга қўйил­гани, бундан ташқари, "Бахт текстил" қўшма корхонасида ҳар йили 9000 тонна, "Навбаҳор тек­стил" чет эл корхонасида эса 6300 тон­­на калава ип ишлаб чиқариш им­ко­ниятлари яратилгани ва яна юз­лаб янги тур­даги маҳсулот ишлаб чиқараёт­ган тадбиркорлик субъект­лари самара­ли фаолият кўрсатаёт­га­ни кичик бизнес иқтисодиётнинг мус­­таҳкам таян­чига айланганидан да­лолат беради.  

Бугун юртимизнинг қай бир гў­ша­сига борманг, бунёдкор халқимиз томонидан қад ростлаётган муҳта­шам бинолар, кўркам иншоотларни кў­риб ҳайратингиз янада ортади. Одам­лар юз-кўзидаги қувончдан, мамнунликдан мустақилликка такрор ва такрор тасанно айтасиз.

Айниқса, муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида 2009 йилдан буён қишлоқ жойларда бунёд этилаётган намунавий лойиҳа асосидаги турар жой бинолари кўркам манзара касб этиш билан бир қаторда, бугун қиш­лоқ аҳлининг шаҳардан кам бўлмаган шароитда ҳаёт кечиришини таъмин­ла­ёт­гани, халқимиз турмуш фаровон­лиги юксалганининг асосий омили бўлмоқда.

Ҳамиша гўзал ва навқирон ви­лоя­тимизда ўтган давр ичида 58 та мас­сивда худди шундай уйлардан 3482 тасининг бунёд этилгани ҳам мамла­ка­тимизда узоқни кўзлаб олиб бори­лаётган одилона сиёсатнинг амалий ифодасидир.

Эътиборлиси, жорий йилда на­му­навий лойиҳалар асосида 800 та уй-жой қуриш бўйича ишлар жадал­лик билан олиб борилаётган бўлса, келгуси йилда яна 924 та худди шун­дай уй-жойлар қурилиши мўлжал­лан­моқда.

Бундан ташқари, вилоятимиздаги 6 та "Камолот" уйида 280 нафар ёш оила фаровон ҳаёт ке­чираётгани ёш­ларни қўллаб-қув­ватлаш бароба­ри­да, бунёдкорлик соҳасидаги ишла­ри­­мизнинг нақадар салмоғи баланд эканлигини кўр­­сатади.

Айниқса, мамлакатимизда муста­қил­лик йилларида ижтимоий соҳада олиб борилган улкан ислоҳотлар бу­гун халқимиз турмуш фаровонли­ги­да, юрт равнақида ўзининг акс-садо­сини бераяпти.

Вилоятда сўнгги ўн йилда юксак архитектура намуналари асо­сида 350 тага яқин ижтимоий соҳа объ­екти, хусусан 140 та мактаб ре­конс­трукция қилиниб, 16 та мак­таб, 61 та болалар спорти объект­лари, 12 та мусиқа ва санъат мак­та­би ян­гидан қурилгани ҳамда 40 дан ортиқ кўп қаватли аҳоли турар жой бино­ларининг қад ростлагани халқи­миз бунёдкорлигининг, яратув­чан­ли­ги­нинг ҳаётий исботи, албатта. Бун­дан ташқари, қарийб 60 мил­лиард сўм маблағ эвазига умумий майдони 19 гектарни ташкил этади­ган Марка­зий Осиёда ягона — Навоий давлат кон­чилик институтининг 2000 ўринли янги биносининг қу­рилиб, истиқлол байрами арафаси­да фойдаланишга топ­ширилаётгани давлатимиз томо­нидан ёш авлод таъ­лим-тарбиясига қа­ратилаётган юксак эътиборнинг ама­лий ифодаси бўлди.

Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ ҳаётга татбиқ этилган "Таълим тўғрисида"ги Қонун, Кадр­лар тайёрлаш миллий дастури мам­лакатимизда таълим-тарбия маса­ласи устувор аҳамият касб этган­ли­гидан далолатдир. Айниқса, 9+3 йў­налишидаги бепул 12 йиллик мажбу­рий таълим тизимининг жорий этил­гани, келажагимиз эгаларининг за­мо­навий илм даргоҳларида жаҳон стандартларига мос билим олиши баробарида, касб-ҳунар эгаллаёт­га­ни бугун бутун дунёнинг эътирофига сазовор бўлмоқда. Мустақиллик йил­ларида вилоятимизда замонавий кў­риниш касб этиб, янгидан қад рост­лаган 47 та касб-ҳунар коллежи ҳам­да 4 та академик лицейни ҳар йили 14 минг нафардан ортиқ ёш­ла­римиз битириб, ҳаётда муносиб ўрин­ла­ри­ни топаётганлиги бу бора­даги из­чил ислоҳотларнинг ҳаётий самара­сидир.

Шуниси қувонарлики, биргина ви­лоятимизда охирги ўн йил мо­бай­ни­да 79 та соғлиқни сақлаш муассаса­сида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган бўлса, 12 та тиббиёт муас­сасаси янгидан ташкил этилди.

Алоҳида таъкидлаш керакки, муҳ­тарам Президентимиз томонидан истиқлолнинг дастлабки давриданоқ аҳолининг саломатлигини мустаҳ­кам­лаш, соғлом жамиятни шакллан­тириш йўналишида изчил ислоҳотлар амалга оширилди. Ушбу тармоқни ри­вожлантириш йўлида муҳим дас­тур­лар қабул қилинди. Айниқса, аҳо­лига бирламчи тиббий ёрдам кўр­сатиш, улар ўртасида тиббий пат­ро­наж­ни кучайтириш, энг чекка қиш­лоқ­­ларгача замонавий тиббий хиз­матни йўлга қўйиш мақсадида қиш­лоқ врачлик пунктлари ташкил этил­ди. Бугун энг сўнгги тиббий жиҳоз­лар билан таъминланган мазкур шифо масканлари эл саломатлиги йў­лида самарали хизмат кўрсатиб келмоқда. Мустақиллик даврида бир­­­гина вилоятимизда 148 та худди шун­дай қишлоқ врачлик пунктлари­нинг янгидан бунёд этилгани эса хал­­­қимиз саломатлигини мустаҳкам­лаш­да муҳим омил бўлаётир.

Бундан ташқари, яқин йилларда На­воий шаҳрида вилоят кўп тармоқли тиббиёт, ОИТСга қарши курашиш, бо­ла­лар кўп тар­моқ­ли тиббиёт мар­казлари, қон қуйиш стан­цияси, ви­лоят он­кология дис­пан­сери, 4-сонли оила­вий поликлиника, нар­кология дис­пансери, болалар сил касал­ли­гига қар­ши курашиш санато­рийси ва Нав­баҳор, Томди, Нурота, Кони­мех туманлари тиббиёт бир­лаш­малари тўлиқ янгидан қу­рилган бўл­са, Кар­мана, Хатирчи ва Қизил­тепа туман тиб­биёт бирлаш­ма­лари­да реконс­трук­ция ишлари жа­даллик билан да­вом эттирилмоқда. Шунинг­дек, На­воий шаҳар тиббиёт бирлаш­масини янгидан қуриш иш­лари бош­лаб юбо­рилганлиги ҳам со­ҳада амал­­га оши­рилаётган ис­лоҳот­лар­нинг ҳаётий ифо­даси бў­лаётир.

Бунёдкор халқимиз томонидан, за­монавий кўриниш касб этиб қад рост­лаётган бундай бинолар ва ин­шоотлар буюк соҳибқирон Амир Те­мур бобомизнинг "Бизнинг куч-қудратимизга шак-шубҳангиз бўл­са, биз қурдирган иморатларга бо­қинг", деган сўзларининг ҳаётий исбо­ти­дир.

Олдинлари аҳолининг саломат­ли­гини тиклаш учун етарлича жиҳоз­лан­маган, шарт-шароитлари бугун­ги кун талабига жавоб бермайдиган ам­булаториялар фаолият кўрсатгани ҳеч биримизга сир эмас. Айни дамда жаҳон стандартларига мос жиҳоз­ланган, замонавий қишлоқ врачлик пунктлари, кўп тармоқли поликли­ни­калар, шошилинч тез тиббий ёрдам бў­лимларида энг ривожланган мам­ла­катларда тажриба орттириб ке­ла­ётган шифокорлар беморлар дар­ди­га дармон бўлмоқда.

Мамлакатимизда мустақиллик йил­­­ларида фарзандларимиз сало­мат­­ли­ги йўлида олиб борилаётган изчил ислоҳотларни ҳеч нарса би­лан ба­ҳолаб бўлмайди, албатта. Бу борада­ги беқиёс ишлар соғлом жа­мият, баркамол авлодлар камоли­да асосий ўрин тутмоқда. Барча касал­ликларга ташхис қўйиш техноло­гия­си, энг му­раккаб жарроҳлик муо­ла­­­жа­ларининг юртимизда амалга ошириш имко­ния­ти кенгайгани биз, тиббиёт илми­нинг асосчиси Абу Али ибн Сино зур­риёд­­лари экан­лигимиздан дало­лат­дир. Аҳоли са­ломатлигини яхши­лаш, соғлом она ва соғлом бола та­мойили дав­ла­ти­миз сиёсатининг устувор йў­на­лиш­лари­дан бирига айланди. Бу эзгу иш­лардан мақсад битта — у ҳам бўл­са, эл сало­мат­ли­гини мустаҳ­кам­лаш.

Вилоятимиз ёшлари бўйининг сўнг­ги ўн йил ичида ўртача 2,4 сан­тиметрга ўсгани, вазни эса 3,1 ки­лограммга ошгани мамлакатимизда ҳам маънан, ҳам жисмонан бар­камол авлодлар камолга етаёт­га­ни­ни тас­диқ­лайди.

Мустақилликдан аввал болалари­миз­нинг лой кўчалар узра пастқам ва кўримсизгина бўлган бинода жой­лаш­ган, томидан ёмғир томчилаган мактабларга оғриниб йўл олишгани, уст-боши бир ҳолатда уйига қайт­гани кекса авлод вакилларининг ёди­дан ҳеч қачон чиқмаса керак.

Бугун-чи?! Бугун болаларимиз ра­вон ва обод йўллардан замонавий, жаҳон стандартларига мос жиҳоз­ланган таълим муасса­са­лари томон ошиқар экан, улар қал­бида аждод­ларга хос шижоат, мард­лик, катта-катта орзулар, шу юрт ва Ватан учун муносиб авлод бўлиш иштиёқи ёна­ётганини юракдан ҳис этиб турамиз. Шундай кунларга ет­каз­ганига шу­кур­лар айтамиз.

Ҳеч нарса мамлакатни дунёга спорт­­чалик танита олмайди. Бу эзгу ғоя остида юртимизда спорт соҳа­сини ривожлантириш йўналишида олиб борилаётган ишларнинг бе­қиёс­лиги бунёд этилаётган спорт маж­муалари, уларда мунтазам шу­ғул­ланаётган ёшларимиз эришаётган ютуқларда янада яққол намоён. Ай­ниқса, сўнгги йилларда Навоий шаҳ­рида қад рост­ла­ган 10 минг ўрин­га мўлжалланган "Ёшлар" спорт маж­муаси, Навбаҳор туманидаги ёпиқ су­зиш ҳавзаси, Қизилтепа, Нурота ва Навбаҳор туманлари марказлари­даги муҳташам стадионлар, замона­вий гимнастика заллари ҳамда кўп­лаб бошқа спорт иншоотлари ёш­ларимиз қўлга киритаётган муваф­фа­қиятларга қанот бўлмоқда.

Натижада келажагимиз эгалари спортнинг кўплаб турлари бўйича хал­қаро мусобақаларда, олимпиа­да­ларда муваффақиятли иштирок этиб, юртимиз байроғини баланд кў­тар­моқдалар. Ер юзида Ўзбекистон, деган мустақил юрт фарзандлари ҳеч кимдан кам эмаслигини намоён эт­моқдалар.

Жумладан, кейинги тўрт йил­лик­нинг нуфузли спорт мусобақа­ла­ри­дан бўлган XXXI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпия ўйинларига ви­лоятимиз спортчилари томонидан пухта ҳозирлик кўрилди. Жорий йил­нинг ав­густ-сентябрь ойларида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳ­рида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйин­ларига ви­лоятимизнинг умидли спортчи­лари­дан Ихтиёр Наврўзов ва Аббос Раҳ­мо­новлар спортнинг эркин кураш тури бў­йича, Зарина Қур­бо­нова бадиий гимнастика, диск ва ядро улоқтириш йўналишида эса Ҳус­­­­ниддин Норбеков Пара­лимпия­да ишти­рок этиш йўллан­ма­­сини қўл­га ки­­рит­гани ҳамда бун­дай иқ­ти­дорли спорт­­чиларимиз са­фи­­нинг то­бора кенгайиб бораётгани биз­ни ҳа­ми­ша руҳлантириб келади.

Кечаги кун билан бугунни тақ­қос­лаб бўлмайди, албатта. Мустақиллик йилларида улкан ишларга қодир, дунё­қараши кенг, илм-маърифатга ошно, замонавий фикрлайдиган янги авлод шаклланди ва турли соҳа­лар­да дунёни лол қолдириб, юртимиз бай­роғини юксакка кўтармоқда. Айни дамда ёш авлод қалбида Юрт­бошимиз таъкидлаганларидек, "Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, кам бўл­май­миз ҳам", деган эзгу ғоя жўш ураётир.

Бугун ҳар томонлама чиниққан, Амир Темур, Жалолиддин Мангу­бер­ди авлоди бўлган йигитларимиз Ва­танимиз сарҳадларини мустаҳкам ҳимоя қилишда, мустақиллигимизни, тинчлигимизни асраб-авайлашда ҳам камарбаста бўлишмоқда. Тинч­лик ва осойишталик барча ютуқлари­мизнинг гарови, фаровонлигимиз­нинг бош омили эканлигини юрак­дан ҳис этиб яшамоқдамиз.

Мустақиллик йилларида муҳтарам Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий БошҚўмондони Ислом Абду­ға­ниевич Каримов раҳбарлигида мамлакатимиз мудофаа соҳасини чуқур ислоҳ қилиш, Ватанимиз хавф­сизлиги ва барқарорлиги, унинг сар­ҳадлари дахлсизлигини таъминлаш бо­расида улкан ишлар амалга оши­рилди. Энг асосийси, ҳар қандай стра­тегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир бўлган профес­сио­нал, ихчам, тезкор ва жанговор мил­лий армиямиз шаклланди.

Юртбошимизнинг соҳани ислоҳ қи­­лиш борасидаги қатор фармон ва қарорлари асосида Қуролли Куч­ларимизда олиб борилаётган исло­ҳот­­ларни такомиллаштириш йўна­ли­ши­да тизимли ишлар амалга оши­­рил­моқда. Хусусан, Ўзбекистон Рес­публикаси Қуролли Кучлари са­фи­да муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқаролар учун Рес­публика Олий ўқув юртларига ўқиш­га кириш­да тест синовларида тўп­ланган энг кўп баллнинг 27 фоизи миқ­дорида қў­шим­ча балл қўши­лиши, муддатли ҳар­бий хизматни ўтаб, тўлов конт­ракт асосида ўқишга қабул қилинган иқ­тидорли тала­ба­ларга "Камолот" ёш­лар ижтимоий ҳаракати томони­дан шартнома сум­масининг 35 фои­зи тўлаб бери­лиши давлатимизнинг ҳар­­бий хиз­мат соҳасига ва албатта ёш­ларга қа­ратаётган юксак эъти­бо­ри, муста­қил­лигимиз ме­васи эмас­ми?!

Бугун Қуролли Кучларимиз саф­ла­рида хизмат қилиш мард ва жасур йи­гитларимиз учун бурчга, шарафга, баркамоллик тимсолига айлангани, миллий армиямиз ёшларимиз учун жисмоний тобланиш, чиниқиш, ма­ҳоратини ошириш ва юксак инсоний фа­зилатларни мужассам этадиган, улар қалбида садоқат, жасорат ва матонат туйғуларини мустаҳкам­лов­чи чинакам ҳаёт мактабига айлан­га­нини дунё ҳамжамияти ҳам ҳавас билан эътироф этмоқда. Мустақил­лик бизга куч ва қудратимизни кўр­сатиш, улуғ аждодларга мос авлод экан­лигимизни намоён этиш им­ко­ниятини берганлиги билан янада азиздир.

Мустақил юртимизда хотин-қиз­ларни қўллаб-қувватлаш, эъзоз­лаш, уларга алоҳида эҳтиром кўр­сатиш, жамиятдаги ўрнини янада юксал­ти­риш борасидаги тизимли ишлар тим­­солида азалдан шакл­ланган шар­қона қадриятларимиз бугун янада фусункорлик касб этаяпти. Хотин-қизларимизга ҳеч бир даврда бу­гун­гидек эътибор ва ғамхўрлик бўл­ма­ган. Аёлларимиз бугун ҳамиша эъ­зозимизда, қола­верса, ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол, ташаббускор си­фатида барча со­­ҳаларда пешқа­дам.

Президентимиз раҳнамолигида Зул­фия номидаги Давлат мукофо­тининг таъсис этилгани ҳам гўзал­лик тимсоли, латофат маликаси бўл­ган қизларимизга кўрсатилган эъ­ти­борнинг яна бир ёрқин на­мунасидир. Адабиёт, фан, таълим, санъат, спорт йў­налишларида фаол бўлган қиз­ла­римизнинг ушбу нишон билан тақ­дирланаётгани улар­га давлатимиз­нинг юксак ишон­чи ва рағбати ифо­дасидир. Бугун биз шижоатдан кўз­лари ёниб турган, қалбида Ватан ва юрт ишқи жўш ур­ган, нигоҳлари олис ман­зилларни кўз­лаган қизла­ри­миз тимсолида ҳам кеча ким эдигу бугун ким бўлгани­мизни чуқур ҳис эта­миз. Истиқлол биз­­га меҳнат рағ­бат топадиган, ис­теъдод қўллаб-қув­ватланадиган давр­ни бошлаб бер­гани билан ҳам яна­да қадрли­дир, албатта.

Айни кунларда энг ривожланган дав­­латларда ҳам озиқ-овқат маҳсу­лот­лари билан боғлиқ муаммолар юзага келаётган бир пайтда, вилоя­тимизда қишлоқ хўжалиги маҳ­сулотлари етиштириш ҳажми 2000 йилга нисбатан 2,6 баробарга ош­гани биз танлаган йўл нақадар тўғри ҳамда истиқболли эканлигини тас­диқлайди. Бугун биз қишлоқ хўжа­лиги маҳсулотлари билан нафақат ўзимизни, балки жаҳон бозорлари­ни ҳам таъминлаяпмиз. Бу юртимиз­даги тинчлик, бозорларимиздаги тў­кинлик, оилаларимиздаги фаро­вон­лик, мамлакатимизда озиқ-овқат маҳ­сулотлари хавфсизлигини таъ­мин­лашга қаратилган мақсадли дас­тур­ларнинг амалий ифодасидир, аслида.

Биргина, вилоятимизнинг Нурота туманида минг гектардан ортиқ май­донда ташкил этилган интенсив боғ­лар ҳамда Навоий шаҳри ва Кармана тумани ҳудудидаги иссиқхоналарда етиш­тирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўзимизда сақлаш ва қайта ишлаш имконияти яратил­гани, хусусан, йиллик қуввати 10 минг тонна мева-сабзавот маҳ­сулот­ларини қайта ишлашга ихти­сос­­лаш­ган "Сагдиана нон" корхо­на­си фао­лиятининг йўлга қўйилгани ва ҳу­дудимизда бундай корхоналар сони тобора кенгайиб бораётгани бозор­ларимиз тўкинлиги, ризқимиз бутун­лигининг мустаҳкам кафолати бўл­моқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда пах­та ва пилла хом ашёсидан тайёр маҳсулот етиштириш ҳам самарали йўлга қўйилди. 2008 йилда вилояти­мизда 7,5 минг тонна пахта то­ла­си­ни қайта ишлаш қуввати мав­жуд бўл­са, мақсадли дас­турлар доира­си­да амалга оши­рилган лойиҳалар ҳисобига, бугунги кунда толани қай­­та ишлаш қуввати 21,3 минг тон­нага етди, вилоятда етиш­тирилаёт­ган пах­­та толасининг қа­рийб 64,5 фоизи шу ернинг ўзида қайта иш­ланмоқда.

Қонли урушларни кўрган халқимиз қандай оғир кунларни бошидан ке­чирганига бугун тарих гувоҳ. Бир пар­ча нон илинжида туну кун қилинган меҳ­­натлар, усти юпун, қорни оч ух­лаб қолган болалар, турмуш ўртоғи, фарзандининг урушда ҳалок бўлган­лиги тўғрисида қорахат олган оналар фарёди барчамизни бугунги дорил­омон кунларнинг қадрига етиб, минг бора шукрона қилишга чорлайди. 

Бугун тобора чирой очиб бора­ёт­ган, инсон манфаатлари улуғланган, тинчлик ҳукм сураётган гўзал ва бе­такрор диёримизда халқимиз бахтли ва фаровон ҳаёт кечирмоқда.

Мустақилликдек буюк неъматдан баҳраманд юртимиз том маънода дунё сайёҳларининг нигоҳи қадал­ган, ҳайрати ошган заминга айланди, бугун. Узоқ тарихдан сўзловчи улуғ зиё­­ратгоҳлар, қадамжолар буюк аж­додларимиз кимлигидан садо берса, қад ростлаётган муҳташам бинолар, иншоотлар эса бугунги авлодимиз қандай буюк ишларга қодирлигини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжа­ли­гининг ҳадисини олган деҳқон­ла­ри­миз, кўркам бино бунёд этаётган бунёдкорларимиз, жаҳон аре­на­ла­рини забт этган спортчиларимиз, ёш авлодга замонавий таълим-тарбия бераётган педагогларимиз, тинчли­ги­­миз ва осойишталигимизни таъ­минловчи посбонларимиз, қўйингки, барча-барчамиз мамлакатимиз мус­тақиллигини мустаҳкамлашга муно­сиб ҳисса қўшиш — буюк бахт, энг олий саодат эканлигини юракдан ҳис этиб умргузаронлик қилмоқ­дамиз.

Муҳтарам Президентимиз таъбир­лари билан айтганда: "Айнан шунинг ҳисобидан, ана шундай олижаноб, ўх­шаши йўқ халқимиз борлиги учун Ўз­бекистонимиз бугунги кунда жа­ҳондаги камдан-кам давлатлар қа­торида юксак, барқарор суръатлар би­лан ўсиб, одамларнинг кундалик турмуши, ҳаёти ҳар томонлама обод ва фаровон бўлиб бормоқда. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, биз бар­чани ҳайратда қолдирадиган марра­лар­ни қўлга киритмоқдамиз ва эр­танги кунга катта ишонч билан яша­моқдамиз".

Айни кунларда давлатимиз раҳ­ба­рининг қарорларига асосан мам­ла­катимизда она-Ватани­миз­нинг шонли тарихидаги буюк ва ўчмас сана — мустақиллигимизнинг йи­гирма беш йиллик байрамига қизғин тай­ёргарлик ишлари олиб бо­рил­моқда.

Бу йилги мустақиллигимиз тан­таналарининг "Гўзал ва бетак­ро­римсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!", деган бош ғоя остида ўтказилаётгани ҳар би­­римизни азиз ва мўътабар бўлган Истиқлолнинг қадрига етишга, мус­та­қиллигимизни мустаҳкамлашга, уни кўз-қорачиғидек асраб-авай­лашга даъват этади. 

Аслида ҳам, юртимизга барқа­рор­лик, халқимизга фаровонлик, ҳаё­тимизга тинчлик-осудалик, кўнгли­мизга хотиржамлик, кучимизга куч, қалбимизга шижоат бағишлаган Ис­тиқлол барчамиз учун энг буюк ва му­қаддас неъматдир.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6704