Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

2018 йил 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомил­лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.

   Бугун республикамизда узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаш­тиришга, сифатли таълим хизматла­ридан фойдаланишни оширишга, меҳ­нат бозорининг замонавий талабларига мувофиқ юқори малакали кадрлар тай­ёрлашга давлат томонидан алоҳида эътибор берилмоқдаки, бу ўз навбати­да интеллектуал салоҳияти юқори ва баркамол ёш авлодни ўқитиш ва тар­бия­лашнинг мазмунини янгилашга кўмаклашмоқда.

  Шу билан бирга, ислоҳотлар амалга оширилган йилларда умумий ўрта, шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш, 12 йиллик мажбурий таълимга ўтиш натижалари­ни ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳозир­ги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ти­зи­ми бугунги кун талабларига жавоб бермаслигини ва тубдан ислоҳ қилиш­га муҳтож эканлигини кўрсатди.

  Жумладан, касб-ҳунар коллежларини ҳудудларда жойлаштиришга тизимли ёндашув мавжуд эмаслиги, минтақа­лар­да йўл-транспорт инфратузилмаси­нинг етарлича ривожланмаганлиги ўқув­чиларнинг вақти-вақти билан маш­ғулотларга оммавий қатнашмаслигига сабаб бўлди.

  Бундан ташқари, касб-ҳунар коллеж­ла­ри ва уларнинг ўқув устахоналари ўқув-лаборатория ускуналари билан таъмин­ланганлиги даражаси илм-фан, ишлаб чиқариш технологиялари ва тех­никанинг ривожланиши суръатларидан орқада қолди, касб-ҳунар коллежлари­нинг моддий-техник жиҳозланиши ҳолати ўртача 56 фоизни ташкил этди, холос.

  Дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ва нашр этиш бўйича ишлар самарасиз ва ўз вақтида молиялашти­рил­маслиги касб-ҳунар таълими тизи­мини янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари билан таъминлашда жиддий равишда орқада қолишга олиб келди ҳамда касб-ҳунар коллежларида­ги минтақаларда иқтисодиёт тармоқла­ри­нинг реал эҳтиёжларини таъминла­май­диган кадрлар тайёрлашнинг мав­жуд тизими, меҳнат бозори конъюнкту­ра­си ва ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш учун имкониятлар мавжуд­лиги ҳисобга олинмасдан белгилана­диган касб-ҳунар коллежларига қабул қилиш квоталари битирувчиларни ишга жойлаштириш кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатди.

  Очиғини айтганда, юқорида санаб ўтилган ва айнан шу каби камчиликлар соҳадаги мавжуд муаммоларни тизим­ли ҳал этиш, илғор хорижий мамлакат­лар­нинг тажрибаси асосида касб-ҳу­нар таълими тизимини тубдан тако­мил­лаштириш ва ривожлантириш, мав­жуд касб-ҳунар коллежларининг моддий базасидан оқилона ва мақсадли фой­да­ланишни таъминлаш, шунингдек, тегишли вазирликлар, идоралар, хўжа­лик бирлашмалари, тижорат банклари ва йирик корхоналарга идоравий бўй­сунувчи касб-ҳунар коллежларида ма­ла­кали ва меҳнат бозори талаблари­га жавоб берадиган кадрларни тайёр­лаш самарадорлигини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, аҳоли барча қат­ламларининг эҳтиёжларини ҳисобга олиш ва бандлигини ошириш муҳимли­ги­ни олдимизга муҳим вазифа сифа­тида қўйди.

  Давлатимиз раҳбарининг мазкур фармони орқали тизимни тубдан тако­миллаштиришнинг асосий устувор йўналишлари белгилаб берилди.

  Ҳужжатда назарда тутилгандек, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб маж­бурий умумий ўрта таълим узлуксиз ва бепул 11 йиллик таълим негизида амалга оши­рилади. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб эса, касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилиш умумий ўрта таъ­лим мак­таб­­ла­рининг 11-синф бити­рувчи­лари ҳисобидан, ихтиёрийлик асосида, те­гиш­ли мутахассисликка (касб­га) эга бўлиш учун 6 ойдан 2 йилга­ча бўлган таъ­лим муддатларида амалга оширилади.

  Шу билан бирга, фармонда соҳада кадр­лар тайёрлаш тизимининг энг му­ҳим вазифалари ҳам аниқ кўрсатиб берилди.

  Хусусан, талаб этилган касблар бўйи­ча иқтисодиётнинг ривожланиш истиқ­боллари ва устувор вазифаларини, за­монавий техника ва технологик тенден­цияларни ҳисобга олган ҳамда замона­вий ахборот-коммуникация технология­ла­рини татбиқ қилган ҳолда ишлаш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган ўрта бўғиннинг малакали мутахассис­ларини тайёрлаш, иқтисодиёт соҳала­ри ва тармоқлари учун зарур мутахас­сислар тайёрлаш, кадрларга бўлган реал эҳтиёжни, иш берувчи корхона­лар­нинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳа­ларида талаб қилинган мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш бўйича касб-ҳунар коллежлари фаолия­тини мувофиқлаштириш муҳимлиги ҳужжатнинг алоҳида бандларида ўз аксини топди.

  Бундан ташқари, ёшларни ҳар томон­лама баркамол шахс қилиб, ватанпар­вар­лик ва миллий мустақиллик ғояла­рига содиқлик руҳида тарбиялашга, шунингдек, ўқувчиларда бой илмий, маданий ва маънавий меросимизга, миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган маънавий ва ахлоқий си­фат­ларни ривожлантиришга йўналти­рилган таълим ва тарбия жараённи янги педа­гогик шакл ва усуллар асоси­да ташкил қилиш, етакчи маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари билан ҳар томон­лама ҳамкорликни ривожлан­ти­риш, инновацион ўқув лойиҳаларини бирга­ликда амалга ошириш учун юқо­ри ма­ла­кали хорижий мутахассислар тажри­баларидан фойдаланиш, касб-ҳунар таълими миллий стандартлари талаб­ларини халқаро таълим стандарт­лари таснифлагичига, халқаро малака талаб­ларига мувофиқлаштириш, мил­лий ма­ла­ка талабларининг ривожланган мам­лакатлар малака талабларига му­вофиқ­ли­ги­ни босқичма-босқич таъмин­лаш ва эътироф этилишига қаратилган ишлар­ни ташкил этиш ҳамда нодавлат таъ­лим секторини узлуксиз давлат таъ­лим тизими билан самарали интегра­ция­­лаш, табақалаштирилган таълим жара­ё­ни­ни ташкил этиш бўйича ортти­рил­ган амалий тажрибани тизимлаш­ти­риш ва келгусида амалиётга киритиш ва шу каби соҳа ривожи учун муҳим аҳамият касб этувчи устувор йўналиш­ларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

  Мазкур фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда, вилоятимизда мавжуд бўлган 46 та касб-ҳунар коллежи фао­лиятини таълим олинадиган мутахас­сис­ликлар бўйича кадрларга меҳнат бозоридаги эҳтиёжни, уларнинг минта­қани ижтимоий-иқтисодий ривожлан­ти­риш дастурига мувофиқлигини, ке­йинчалик битирувчиларни бириктириш учун потенциал тармоқ иш берувчила­рини аниқлаш юзасидан ўрганиш, ҳу­дудларнинг ижтимоий-иқтисодий ри­вож­лантириш дастурларининг мақсад­ли параметрларига ва меҳнат бозори прогнозига мувофиқ кадрларга бўлган мавжуд реал эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда уларни тегишли идоралар, хўжа­лик бирлашмалари, тижорат банклари ва йирик корхоналарнинг тар­моқ бўйсу­нишига бериш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жум­ладан, кичик ва хусусий бизнес корхо­налари учун меҳнат бозорида талаб этиладиган ишчи касбларига ўқитиш учун кўп тар­моқли коллежлар тармоқла­ри­ни ташкил этиш, айрим мутахассис­лик­лар (касб­лар) бўйича талаб йўқлиги муносабати билан касб-ҳунар коллеж­ла­рини опти­мал­лаштириш ёхуд уларда умумтаълим мактаблари ва ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ҳамда болалар мактабга­ча таълим муассасаларини жойлашти­риш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ишлари жадал олиб борил­моқда.

  Ишончимиз комилки, ушбу фармон­нинг қабул қилиниши мавжуд касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базаси­дан оқилона ва мақсадли фой­да­ланишни таъминлаш, малакали ва меҳнат бозори талабларига жавоб бе­радиган кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, аҳоли бандлигини таъмин­лаш ва умуман касб-ҳунар таълими тизимини янада ривож­лантириш имко­нини беради.

Кўрилганлар сони: 5782