Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги “Coworking” марказида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган анжуманда журналистларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан вилоятда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Хусусан, бошқарма бошлиғи Алишер Рашидов ер ва сувдан оқилона фойдаланиш масалалари, бу борадаги мавжуд муаммолар ҳамда олдинда турган вазифалар хусусида батафсил тўхталиб ўтди. Матбуот анжумани давомида фермерлар ва бошқа масъуллар томонидан ердан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатлари юзага келаётгани ҳақида ҳам фикр юритилди. 

Эндиликда қишлоқ хўжалигини илм билан ҳамоҳанг ривожлантирмасак мавжуд эҳтиёжлар учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришда катта оқсоқлик вужудга келади, – деди вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари Кенгаши раиси М.Қувондиқов. – Илгари Ўзбекистон пахта ва ғалла уруғчилигида дунёда тенгсиз мамлакат бўлган, тажрибалари олимларимиз кўп бўлган. Эндиликда уларнинг селекция ишлари натижасида қўлга киритган ютуқларини сақлаб қолишнинг ўзи учунгина бизга кучли илмий мутахассислар керак бўлмоқда. Бунинг учун эса етарли шарт-шароит яратиш лозим. 

Анжуманда вилоят қишлоқ хўжалигидаги шу каби масалалар ўртага ташланар экан, бир қатор таклифлар ҳам илгари сурилди. 

Мутахассислар томонидан журналистларнинг бир қатор саволларига ҳам атрофлича жавоб берилди. 

Озод МУСТАФОЕВ,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

 Навоий вилояти бўлими мутахассиси.

Кўрилганлар сони: 3939