Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

   Жорий йилнинг 24 январида Олий Мажлис томонидан 2018 йил 1 апрелдан кучга кириши кўзда тутилган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси қабул қилинди.

   Мазкур қонун ҳужжати билан иқтисодий суд ишларини юри­тиш тартиби такомиллаш­ти­рилиб, эндиликда тадбир­кор­лик субъектларининг ҳуқуқ ва қо­нуний манфаатлари суд ор­қали ишончли ҳимоя қили­нади.

   Кодексга кўра, замонавий ах­борот-коммуникация техноло­гиялари янада кенгроқ татбиқ этилган ҳолда суд мажлис­ларида аудио ва видео ёзув­лари­дан фойдаланилади. Бун­дан ташқари, апелляция ва касса­ция инстанцияси суд­лари келиб тушган ишни ав­вал­­­ги­дек қуйи судларга қай­тар­мас­дан, ўзлари кўриб чи­қади.

  Шунингдек, унда коммунал тўловлар юзасидан қарздор­ликни ундириш борасида қан­дай ҳужжатлар илова қи­ли­ни­ши белгиланганлиги ортиқ­ча ово­рагарчиликларнинг ол­ди­ни олишга хизмат қилади.

Кўрилганлар сони: 5241