Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

"Жараён" ва "самарадорлик". Барча бошқарув идораларида, вилоят ҳокимлигидан тортиб, корхона-ташкилотлар фаолиятида ана шу икки сўз муҳимаҳамият касб этади. Кейинги йилларда ижро интизомига эътибор кучайгани ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўз вақтида бартараф этишнинг гарови бўлиши билан бирга, раҳбар ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ҳам ошираётир.

Вилоятимизда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент ша­ҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул раҳбар ва ходимлари иштирокида навоийликлар тажрибасини ўрганишга бағишланган икки кунлик ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди. 

Айни пайтда вилоятимизда давлат бошқарувида замонавий технологияларни жалб этиш ва ин­тер­­актив хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлат бошқа­рув органларида автоматлаштиришни жорий этиш, электрон ҳужжатлар айланиши ва ижро назорати уч бос­қичда амалга оширилаяпти. Ҳозирги кунда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида электрон ҳужжат айланишини жорий этиш бошқарув учун фаолиятнинг барча босқичларини назорат қилиш имконини бермоқда. Бир сўз билан айтганда, топшириқлар ижросини таъминлаш, ўрни келганда уларни ўзгартириш учун автоматлашган шароит мавжуд. Ҳар бир ходим компьютерда ўз вазифалари рўйхатини кў­риш, ижро муддатидан хабардор бў­лиш имкониятига эга.

Конимех тумани бу борада ибратли ҳудуд сифатида белгиланган. Буларнинг барчаси ижро ин­ти­зоми даражасини оширишга хизмат қилмоқда. Вилоят бўйича ҳозир 670 фойдалнувчи ички маҳаллий ва корпоратив электрон тар­моққа уланган. Вилоят ҳокимлиги қошида "Компьютерлаштириш маркази" давлат унитар корхонаси фаолият кўрсатади. Бу­гун­­­­ги кунда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти орқали тад­биркорлик субъектлари 12 турдаги хизматлардан фойдаланаётган бўлса, йил охиригача буни қирқтага етказиш кўзда тутилган. "Yurida NSY" МЧЖ томонидан "Yurida" ҳуқуқий ахборот тизимининг Навоий вилояти ҳо­кимлиги учун махсус версияси яратилган. Электрон ҳужжат айланишини йўлга қўйиш натижасида қоғоз сарфи 2009 йилдагига қараганда ҳозир уч бараварга камайди.

Ўқув-амалий семинар иштирокчилари вилоят ҳокимлиги бўлимлари, юридик хизмат, ташкилий-назорат гуруҳи ҳамда "Компьютерлаштириш маркази" фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Куннинг иккинчи ярмида эса ви­лоят соғлиқни сақлаш ҳамда молия бошқармаларида ижро интизомини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўр­ганилди.

Иккинчи кун семинар иштирокчилари Нурота ва Конимех туманлари ҳокимликларида ижро интизомини амалга ошириш бўйича тўпланган тажрибаларни кўриб чиқдилар.

Семинар доирасида "Ёшлар маркази", "Ёшлар" спорт мажмуаси ҳамда Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғига саёҳат уюштирилди.  Айниқса, "Навоий" ЭИИЗ фаолияти ва Кармана туманидаги "Малик" массиви ҳаёти билан танишув семинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Ўқув-амалий семинарда Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш шуъбаси мудири А. Турсунов иштирок этди.

Кўрилганлар сони: 7126