Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мулкдор бўлиш учун сармоянинг ўзи камлик қилади. Интилиш ва изланиш, мавжуд имкониятларни тўғри баҳолай олиш ва улардан унумли фойдаланиш ҳам бизнес ривожида муҳим омил саналади. Кейинги йилларда Учқудуқ туманида бунёдкорлик ишлари кенг қулоч ёймоқда. Барпо этилаётган ин­шоотлар учун кўплаб қурилиш материаллари зарур бўлади. Уларни бошқа ҳудуддан ташиб келиш эса бироз қимматга тушади.

Буни тушуниб етган "Учқудуқ Жаҳон­гир" фермер хў­жа­лиги раҳбари Абду­ла­­зиз Раҳматов шу ернинг ўзида қури­лиш материаллари, жумладан, шлако­блок ҳамда йў­лаклар учун брусчаткалар иш­лаб чиқаришни йўлга қўйди. Яқинда Хи­той давлатидан 8,5 минг АҚШ дол­ла­рига шлакоблок ишлаб чиқариш уску­насини кел­тириб ўрнатган тадбиркор бугун ўз мижозларига эга. 

— Ускунамиз кунига 1500 дона шлако­блок ишлаб чи­қариш қувватига эга. Ҳо­зир­­да ҳар куни 1000 дона маҳсулот иш­лаб чиқариб, уларни ту­ман­­­да­ги қу­ри­лиш фир­ма­ларига етка­зиб бера­япмиз. Бу билан 3 та ян­ги иш ўрни ҳам яра­тил­ди. Маҳ­су­лотимиз хари­дор­гир. Чун­­ки қу­рув­­чи­ларга ташиб ке­лиш­дан кўра, биз­дан со­тиб олиш ар­зонга ту­ша­ди. Агар шундай ишлашда да­­вом этсак, узоғи билан уч ойда уску­на­нинг нархи қоп­­­­ла­нади, — дейди А. Раҳ­­матов.

Асли Бухоро вилоятининг Fиждувон тумани­дан бўл­ган Навбаҳор Боймуро­дова эса ёшлигидан тикувчилик, зар­дў­зилик ҳуна­рини эгаллаган эди. Учқудуқ шаҳ­рига кў­чиб келгач, шу ҳунарини ри­вож­лан­ти­ришни мақсад қи­либ, "Ҳу­нарманд" уюш­­ма­сининг туман бўлимига аъзо бўл­ди. Бўлим раҳбари Зебунисо Ша­ри­по­ванинг кў­ма­ги билан бозордан жой олиб, ўз бизнесини йўлга қўйди. 

— Бизнинг касбда дизайн асосий роль ўйнайди. Тик­кан кийимингизнинг ди­зай­­­нини мижознинг ёшига мос ра­­виш­да тўғри танлай олсангиз, маҳсуло­тин­гиз ҳам ха­ридоргир бўлади. Ҳозирда мав­­­сумга қараб, аёл­ла­римиз учун кўйлак ва халатлар, уйларга пардалар тай­ёр­лаяпмиз, — дейди Н. Боймуродова.

Хуллас, ишбилармонлиги ор­­қа­ли мулк­­­дорга айла­на­ётган юқори­да­ги ка­би тадбиркору ҳунармандлар са­­баб ту­ман­да кичик бизнес ва хусусий тад­бир­корлик со­ҳаси ривож топиб бо­раяпти. Улар­нинг хизматлари эвазига эса туман аҳолисининг оғири енгил, дас­­тур­хони тў­кин бўлмоқда.

Хушнуд БЕКМУРОДОВ.

 

Кўрилганлар сони: 6533