Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан саналади. Навоий шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази фаолияти мисолида бунга ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Марказ корхона ва ташкилотлар, хотин-қизлар қўмиталари, ўзини ўзи бошқариш органлари, таълим ва тиббиёт муассасалари, оила институтлари билан ҳамкорликда фуқароларни иш билан таъминлаб, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларига яқиндан кўмак бериб келмоқда. 
– Ўтган 2014 йилда шаҳримизда 7639 та иш ўринлари ташкил этилган эди, – дейди марказ директори Аслиддин Қўлдошев. – 2015 йилда меҳнат бозоридаги талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб, 7585 та иш ўринларини яратиш белгиланган. Йилнинг дастлабки икки ойи давомида мақсадли дастурга мувофиқ барпо этилган иш ўринлари, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, якка тадбиркорлик ва уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш, тижорат банкларидан ажратиладиган кредитлар ҳисобига 896 та янги иш ўринлари вужудга келтирилди. Жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида бизга мурожаат этган 634 нафар фуқароларнинг 431 нафари ишга жойлаштирилди. Шу билан бирга, ҳар йили ҳамкор ташкилотлар кўмагида бўш иш ўринлари ярмаркасини ўтказиб келаяпмиз. Яқинда бўлиб ўтган шундай ярмаркада 160 нафар ҳамшаҳарларимиз иштирок этиб, уларнинг 113 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Марказ жамоаси шаҳардаги мавжуд касб-ҳунар коллежлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган. Улар ёшларни кафолатланган иш ўринларига жойлаштириш, битирувчиларни саноат корхоналари, иқтисодиёт, молия, солиқ ва тижорат банклари ҳамда бошқа соҳаларга жалб этишда таълим муассасаларига амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда. 
– Бу йил коллеж битирувчилари учун 8 та бўш иш ўринлари ярмаркасини ўтказишни режалаш­ти­раяпмиз, – дейди марказнинг бўлим бошлиғи Ҳамидулло Умаров. – Битирувчи ёшларга мўлжалланган 847 та квоталанган иш ўринлари банд этиб қўйилган. Бу уларнинг коллежни тугаллаб, ортиқча қийинчиликларсиз доимий иш ўринларига эга бўлишларида жуда муҳим. 
Ташкилот ходимлари ўзгалар парваришига муҳтож пенсионер ва ногиронларга ҳамда якка-ёлғиз кексаларга ҳам маҳалла фуқаролар йиғинлари, савдо ташкилотлари, шаҳар молия бўлими билан ҳамкорликда яқиндан кўмак бераяпти. Жумладан, жорий йилнинг 31 мартигача рўйхатга олинган 82 нафар шундай фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Ҳар ойда уларнинг 28 нафарига 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, 1 турдаги кир ювиш воситаси бепул тарқатилаяпти. 
– Ҳар йили марказимиз томонидан ногиронларга 4 турдаги реабилитация техник воситалари ва 32 турдаги протез-ортопедия маҳсулотлари бепул тарқатилади, – дейди бўлим бошлиғи Отабек Алиев. – Ўтган 3 ой давомида ногиронларнинг 7 нафари эшитиш мосламаси, ҳасса ва ногиронлар аравачаси билан таъминланди. Шунингдек, 13 нафар ногирон, пенсионер ҳамда 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, 3 нафар ёшга доир пенсионерларга соғликларини тиклаш учун сиҳатгоҳларга бепул йўлланмалар ажратилди. 
Марказ томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз ва ижтимоий мададга муҳтож кекса кишиларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар, уларнинг соғликларни тиклаш мақсадида сиҳатгоҳларга бепул йўлланмалар ажратилаётгани ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож юртдошларимиз, кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган эътибору ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.

Раъно РАБИМОВА

Кўрилганлар сони: 6420