вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
02.06.2017 13:33:18
Юртимизда туризм соҳаси жадал тараққий этиб бораётган экан, бунда, аввало, мавжуд имкониятлардан тўла фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Вилоятимиз миқёсида айтадиган бўлсак, ҳудудда бир йил олдин 19 та меҳмонхона фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 24 тага етган. 2016 йилнинг биринчи чорагида 546 нафар хорижлик сайёҳ вилоятимизга келган бўлса, жорий йилнинг 1-чорагида мазкур рақам 1070 нафарни ташкил этди.
Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, вилоятимизга ташриф буюраётган чет эл фуқаролари сонининг ошишида ҳудудда фаолият юритаётган ҳамда янгидан ташкил этилаётган хорижий корхоналарнинг ҳам ўрни бор.
Бундан ташқари, вилоятимизда экотуризмни ривожлантириш борасида кенг имкониятлар мавжуд. Бу борада бугунги кунда Айдаркўл, Тўдакўл бўйларида тадбиркорлик истагидаги фуқароларга ер ажратилиб, мазкур ҳудудларда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Вилоятимизда туризм соҳаси корхоналарининг кўпайиши нафақат бу ерга келадиган сайёҳлар сонининг ошиши, балки ҳудудларимиз тараққиёти ҳамда янги иш ўринлари яратилишини ҳам белгилаб беради.
Озод МУСТАФОЕВ.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а