Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг навбат­дан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман ҳокими Ш. Набиев бошқариб борди.

Депутатлар, корхона, ташкилот ҳамда муассасалар раҳбарлари, ОАВ вакиллари қатнашган йиғи­лиш очиқ ва ошкоралик руҳида бўлиб ўтди.      

145 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган Қизилтепада ички ишлар, соғлиқни сақлаш, таъ­лим соҳалари, маҳалла фуқа­ро­лар йиғини билан боғлиқ ечи­мини кутаётган муаммолар мав­жуд. Мисол учун, айни пайтда қизил­тепалик 3,5 минг нафардан ортиқ фуқаро иш излаб четга чи­қиб кетган бўлса, уларнинг қарийб 600 нафари аёллардир. Бу ҳудуд­да аҳолини иш билан таъминлаш, хусусан, хотин-қизларни ишга жой­лаштириш масаласида анча­гина муаммолар борлигини кўрсатади. Айрим маҳаллаларда хорижга кетганларнинг сони 50 нафардан ҳам ортиқ.

Туманда жиноятчилик борасида ҳам бир қатор ташвишланарли ҳолатлар юзага келмоқда. Жорий йилнинг 4 ойи давомидаги жи­ноят­ларни таҳлил қиладиган бўл­сак, жиноятчиликнинг айрим тур­лари — фирибгарлик, босқинчи­лик, қасддан оғир тан жароҳати етказиш ортмоқда.

Профилактика борасидаги яна бир муаммо — ҳозиргача спиртли ичимликка ружу қўйган 150 нафар фуқарони мажбурий даволанишга юбориш масаласидир. Ўтган 4 ой давомида уларнинг 13 нафари­ги­на даволанишга юборилган, хо­лос. Даволаш муассасаси вилоят бўйи­ча бир жойда жойлашган­лиги, бор-йўғи 40 ўринга мўлжал­ланган­лиги мазкур масала вилоят миқё­сида ҳал этилиши керак бўл­ган муаммо эканлигини ҳам кўрсатади.

Сессияда яна бошқа бир қатор хато-камчиликлар ҳам муҳокама қилинди. Кун тартибидаги маса­ла­лар юзасидан масъул раҳбар­ларга мавжуд муаммоларни бар­тараф этиш борасида нима иш­лар амалга оширилаётгани ҳамда келгусида яна қандай чора-тад­бирлар белгиланиши хусусида саволлар берилди. Афсуски, ай­рим мутасаддиларнинг умумий гапдан нарига ўтмагани уларнинг ҳақиқий ҳолатдан тўлиқ хабардор эмаслигини ҳам кўрсатди.

Сессияда Олий Мажлис Сенати раиси Н. Йўлдошев иштирок этди.

Озод МУСТАФОЕВ.

 * * *

Халқ депутатлари Кармана ту­ман Кенгашининг навбатдан таш­қари XXXIII сессиясида Ўзбекис­тон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси вакиллари ишчи гуруҳининг ту­манни ижтимоий-иқтисодий ри­вожлантириш дастурининг бажа­рилишини ўрганиш ва жойларда аҳоли билан учрашувлар, ишлаб чиқариш, таълим муассасалари, тадбиркорлик субъектларида ўт­каз­ган мониторинги натижалари муҳокама қилинди. Унда гуруҳ аъзо­лари, шунингдек, халқ депу­татлари вилоят Кенгаши депу­тат­лари, корхона, ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Таъкидландики, туманда иқти­содиётни мустаҳкамлаш, маҳсу­лот ишлаб чиқариш ҳажми ва турла­рини кўпайтириш, аҳоли бандли­гини таъминлаш, турмуш даража­сини ошириш, янги иш ўринла­ри яратиш каби соҳаларда наму­нали ишлар амалга оширилди. Аммо улар етарли даражада эмас. Жумладан, аҳоли билан бўл­ган учрашувларда қатор муаммо­лар кўтарилдики, уларнинг акса­риятини шу ернинг ўзида ҳал этиш мумкин эди.

Бундан ташқари, аҳоли банд­лигини таъминлашда, саломатли­ги­ни мустаҳкамлашда, ўзаро қарз­дорликни камайтиришда ҳам ло­қайдликка йўл қўйилмоқда. Коллеж битирувчиларини иш билан таъ­минлашда шартномалар расман тузилган бўлса-да, мута­садди­ларнинг масъулиятни унут­гани сабабли уларнинг бир қисми банд­ли­ги таъминланмаган.

Сессияда муҳокама этилган маз­кур ва кун тартибидаги бошқа ма­са­лалар юзасидан, таклиф ва му­нозаралар инобатга олинган ҳол­да, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Олим ЖАЛИЛОВ.

Кўрилганлар сони: 6521