Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Электромобиллар - ҳозирда у қадар кенг тарқалмаган бўлса-да, жуда ажойиб транспорт воситалари. Муаммо унинг нархида эмас, ахир хоҳиш ва талаб бўлса, арзонроқ машиналар ишлаб чиқариш ҳам мумкин. Асосий муаммо - бу электр транспорт воситаларини қандай зарядлашда. Ёнилғи ва газда ишловчи оддий машиналар учун шаҳобчалар талайгина. Электромобиллар соҳиблари эса ҳозирча ё уйларидаги розеткалардан фойдаланишлари, ёки электрон транспорт воситалари учун шароит яратилган катта шаҳарларда яшаши керак бўлади. Турли мамлакатлар ҳукуматлари бу масалада бош қотиришмоқда. Хитойда эса бу борада ишлар бошлаб юборилган.

ХХР Тараққиёт ва ислоҳотлар бўйича давлат қўмитасининг маълум қилишича, Хитой ҳукумати турар жойларда  электромобиллар учун зарядловчи станциялар қурилишини тезлаштиришни режалаштирмоқда.  Бундай қадам нафақат экологик соф автолар ишлаб чиқаришга, балки харидорларнинг электр транспорт воситаларини харид қилишига имкон яратади. 

Режага мувофиқ, электромобиллар учун зарядлаш станциялари Хэбэй ва Шаньдун провинциялари, Пекин, Тяньцзин ва бошқа бир қатор йирик шаҳарларда пайдо бўлади. Хитой ҳукумати ишларни тезлаштириш мақсадида қурилишда ёрдам кўрсатишлари учун энергетик компанияларга мурожаат қилди.    

Охирги икки йил ичида электрокарларни "энергия" билан таъминлаш ҳолати яхшиланди: жорий йилнинг ёзида Хитойда 81 минг зарядловчи станция жиҳозланди.

Хитойда электрон транспорт воситалари машҳур бўлиб бормоқда, ХХР ҳукумати электромобиллар ишлаб чиқариш, электрон жамоат транспорт воситасини йўлга қўйишни қўллаб-қувватламоқда. Хитой ҳукумати 5 миллион электрон машиналарга хизмат кўрсата олувчи зарядловчи станциялар тармоғини яратишни режалаштирмоқда.

Манбаа: kun.uz

Кўрилганлар сони: 6005