Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўтган дам олиш кунлари "Фарҳод" маданият саройида Қозоқ миллий-маданий маркази ва унинг вилоят бўлими томонидан ташкил этилган гала-концерт ана шундай номланди.

Ушбу концерт "Биз — бир халқмиз" дўст­лик фестивалининг асосий қисми ҳи­собланади. Унинг муқаддимаси —  даст­лабки куни Тошкент шаҳридаги "Туркис­тон" саройида бўлиб ўтди. Иккинчи куни эса меҳмонлар — қўшни Қозоғистон Рес­публикасиҚизилўрда вилоят филармо­ния­си жамоаси вилоятимиз марказига таш­риф буюришди. Юртимиз истиқлолининг 25 йиллигига, буюк ўзбек мутафаккири Мир Алишер Навоий таваллудининг 575, қозоқ оқини Жамбул Жабаев таваллудининг  170 йиллигига бағишланган уш­бу тадбир, шунингдек, Жиззах ва Тошкент вилоятларида ҳам бўлиб ўтиши режалаш­ти­рилган.

Қозоқ халқ қўшиқлари ва рақсларидан баҳраманд бўлиш ниятида Учқудуқ, Томди, Конимех туманлари ҳамда Зарафшон, Зафаробод шаҳарлари аҳолиси вакилла­ри Навоий шаҳрида меҳмон бўлишди.

— Бугун биз ўзбек ва қозоқ халқлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ниятида Навоийдек гўзал, навқирон шаҳарда тўпландик, — деди Қозоқ миллий-маданий маркази раиси Ҳамза Холмуратов ўз табригида. —  Биз­нинг халқ­ла­римизни кўп асрлик сиёсий, ижтимоий, маданий алоқалар мустаҳкам боғлаб туриб­ди. Осойишталик, фаровон­лик ва маданий ҳамкорлик ҳукмрон қадрдон Ўзбекистон — барчамизнинг умумий уйимиз.

Қозоғистон Республикасида хизмат кўр­сатган артист Кулан Калимбетов бастакор Роза Алқожаннинг "Сирдарё" қўшиғини, "Тўмарис" гуруҳи эса қозоқ халқ рақсла­ри­ни ижро этишди. Қизилўрда вилоят филар­монияси артистларининг чиқишла­ри ҳам халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳам­корликни тараннум этди. Айниқса, Магимбет Сугирбойнинг дўмбира халқ мусиқий асбо­бида ижро этган чиқишлари мухлислар олқи­шига сазовор бўлди. Ижодий гуруҳ аъзо­лари Нурота тумани­даги "Чашма" та­ри­хий-меъморий ёдгор­ли­гида ҳам бўлишди.

Фестиваль юртимиз бўйлаб давом эт­моқ­да.

Фарруҳ НОРҚУЛОВ.

Кўрилганлар сони: 6805