Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

25 май куни мамлакатимиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида битирувчи ўқувчи­ларнинг "хайр, мактаб! Салом, коллеж!" тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Вилоятимиздаги таълим масканларида ҳам бу кун катта шодиёна билан нишонланди.

Навоий шаҳридаги 12-дав­лат ихтисослаштирилган умум­таълим мактаби ҳовлиси эр­та тонгдан байрамона бе­затилди. Саҳнада ўрнатил­ган кўргазмадан битирувчи синф ўқувчиларининг таъ­лим жараёнлари акс этган фотосуратлар жой олди. Мак­­таб ҳовлиси 9-синф би­тирувчиларининг ота-онала­ри, яқинлари, маҳалла фаол­лари, ўқитувчи ва ёшлар би­лан тўлди. Ниҳоят, мусиқа са­долари остида саҳнага қўл­ларида гулдаста, юз-кўз­ларида қувонч ва ҳаяжон би­лан битирувчи синф ўқувчи­ла­ри чиқиб келишди. Тад­бирда сўз олганлар мактаб­да эгаллаган билимнинг аҳа­мияти катталигига тўхта­либ, ўқувчиларга келгусида олий ўқув юрти талабаси бўлиб, устозлари ишончини оқла­шига ишонч билди­риш­ди.

— 2015-2016 ўқув йилида мактабимизни 115 нафар ўқув­чи тамомлаяпти, — дей­ди биз билан суҳбатда мак­таб директори Азамат Ази­мов. — Улар орасида муваф­фақияти билан таълим мас­канимиз фахрига айланган ўқув­чилар кўпчиликни таш­кил қилади. Анвар Юсупов ҳуқуқ фанидан вилоят олим­пиа­дасида 1-ўрин соҳиби бўл­ди. Маржона Тиллаева эса инглиз тили бўйича 2-ўрин­га лойиқ, деб топилди. Бун­дан ташқари, битирувчи­ла­­ри­миз орасида спортда ҳам ютуқларга эришганлари бор. Беҳрўз Самадов, Исо­миддин Тошпўлатовлар та­эк­вондо, Озода Рўзиқулова эса шахмат бўйича кўп­лаб му­­собақа­лар ғоли­би бўлиш­ган.  

Таълим масканида 1405 на­фар ўқувчи бўлиб, уларга 122 на­­фар ўқитувчи фан сирла­ри­ни ўргатиб келмоқ­да. Тадбир­да битирувчилар тўққиз йил да­вомида бе­миннат сабоқ берган барча устозларга шеър, куй-қў­шиқлар орқали ўз миннатдор­чи­­ликларини изҳор этишди. Муал­­­­лималар қучоғини тўл­дир­­ган гулдасталар ўқувчилар меҳрининг яна бир ифодаси бўлди.

— Мактабни тарк этиш биз учун оғир бўлса ҳам катта ҳаёт сари дадил қадам ташлаш ара­фасида эканимдан ҳаяжон­да­ман, — дейди битирувчи­лар­дан Навбаҳор Файзанова. — Ҳамма устозларимга берган билим ва ўгитлари учун минг­дан-минг раҳ­мат айтаман. "Янги авлод", "Камалак юл­дуз­лари" танлов­ла­рида назм йў­налишида қат­нашганман. Бун­да ўқитувчи­ла­рим Шаҳло Аҳ­медова, Анора Ко­милова, Со­жида Fаниева­лар­нинг ҳисса­лари катта бўл­ган. Келгусида лицейда таҳ­сил­ни давом эт­тир­моқчиман. Ор­зуим Шарқ­шу­нослик инсти­ту­тида таълим олиш. Етук ин­сон бўлиш учун доим ҳаракат қиламан.

Жорий ўқув йилида вилоя­ти­миз бўйича умумтаълим мак­таб­ларини битираётган ўқув­чи­лар сони 13177 нафарни таш­­­­­кил этади. Республика Таш­­­­хис марказининг вилояти­миз­­даги вакили сўзларига кўра, ўтказилган сўровнома­лар­да битирувчиларнинг 1268 нафари академик лицейларда, 11909 нафари касб-ҳунар кол­лежларида ўқиш истагини бил­ди­ришган. Мактаб бити­рув­чиларидан Жаҳонгир Бахтиё­ров Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар кол­лежида ўқишни давом эт­ти­риш ниятида. Яна бир бити­рув­чи Беҳзод Тўрақулов эса НДПИ қошидаги академик ли­цей­ни танлаган.

— Орзуим — юртимиз тарақ­қиё­тига улуш қўша оладиган му­­тахассис бўлиш, — дейди Б. Тўрақулов. — Сўнгги қўнғғи­роқ бизни улкан мақсадлар сари бошлайди. Мактабда ол­ган билимларимиз бесамар кет­майди. Устозларимиз ишон­чи­ни оқлашга ҳаракат қиламиз.

— Ўғлим билан бирдек ҳая­жон­даман бугун, — дейди мам­нун­лик билан Ж. Бахтиёровнинг онаси Мавжуда Жумаева. — У тўнғич фарзандим. Ўқишлари, хул­қи яхши. Коллежда ҳам ҳа­вас қиладиган даражада ўқий­ди, де­ган ниятдаман. Бунинг учун унда ҳамма имконият бор.

Тадбир якунида бир гуруҳ фаол битирувчи ёшлар "Энг иқ­тидорли ўқувчи", "Энг яхши спорт тарғиботчиси", "Энг яхши инглиз тили билим­до­ни", "Энг яхши ҳуқуқ билим­до­ни" сингари номинациялар би­лан тақдирланишди. Шу куни ви­лоятимиздаги барча умум­таъ­лим мактабларида катта ҳаёт­­­га бошлаб жаранглаган сўнг­­­ги қўнғироқ битирувчилар қалбига бир олам ҳаяжон, ул­кан орзулар солди. Умид қила­мизки, бу ёшлар келажакда Ва­танимиз шарафини янада юк­салтирувчи дунёқараши кенг, қатъиятли, малакали кадр­лар бў­либ улғайишади. Бу йўлда улар­га омад ёр бўлишига ти­лак­­дошмиз.

Зулфия БОБОЕВА,

Сурат муаллифи Жумамурот МИРЗАЕВ.

Кўрилганлар сони: 7158