вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
06.10.2016 18:35:24
"Аср вабоси", дея талқин қилинаётган гиёҳвандлик инсониятнинг соғлом турмуш тарзига рахна солувчи иллатлардан бири сифатида баҳоланади. Энг дахшатлиси, бу оғу инсоннинг бугунги ҳаёти билан чегараланиб қолмай, унинг келажак насли — зурриёдига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Ҳар бир инсон ўз саломатлигига ўзи масъул. Демак, умр давомийлиги, бўлажак фарзандлар саломатлиги ҳам кишининг бугунги турмуш тарзига кўп жиҳатдан боғлиқ. Соғлом турмуш тарзининг муҳим шартлари эса зарарли иллатлардан йироқ бўлиш, тўғри овқатланиш, шунингдек, спорт билан мунтазам шуғулланишдан иборат. Аммо негадир фойдали одатлардан кўра зарарли иллатларга ўрганиш осонроқ. Мана шундай иллатлардан бири — гиёҳвандликдир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотига кўра, ҳозир дунёда беш юз миллиондан ортиқ киши гиёҳвандлик дардига йўлиқкан. Энг ачинарлиси, уларнинг аксарият қисмини ўттиз ёшгача бўлганлар ташкил этади. Бунинг оқибатида ҳар йили икки юз мингдан зиёд киши дунёдан кўз юммоқда. Жаҳонда содир этилаётган жиноятларнинг 57 фоизи гиёҳвандлар ҳиссасига тўғри келади. Шу боис, бу иллат бугун бутун дунё аҳлини хавотирга солаяпти.
Мутахассислар фикрича, гиёҳвандлик моддалари таъсирига тушиб қолиш айнан ўсмирларда кўп кузатилади. Бўш вақтини мақсадсиз ўтказиш, турли ҳою ҳавасларга берилиш, енгил ҳаётга муккасидан кетиш ана шу фожиа тўрига илиниб қолишга олиб келади. Аср вабосига айланган гиёҳвандлик биринчи навбатда саломатлик кушандаси бўлиб, у инсонни ақлан, жисмонан, маънан маҳв этади.
Гиёҳванд модда ўткир заҳарли моддалар туркумига киради. Шундай бўлганлиги учун инсон организмининг ҳар бир ҳужайрасига униинг заҳари бориб етади. Инсоннинг насли учун ҳам ўз салбий таъсирини ўтказиб, ирсий равишда заҳарланиши натижасида организмнинг генотипи ҳам ўзгариб, авлодида ҳар хил ирсий касалликлар келиб чиқиш эҳтимоли ошиб боради.
Мазкур офатга қарши аёвсиз курашиш, барқарор ривожланиш, жамиятда ҳар томонлама соғлом турмуш тарзи ҳамда юксак маънавиятни қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Навқирон авлодни турли иллатлар таъсиридан асраб-авайлаш, уларни касб-ҳунар, билим эгаллашга йўналтириш, бу йулдаги қизиқишлари ва истеъдодларини рағбатлантириш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашга кўмаклашиш — давр талаби. Зеро юртимизда истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб мазкур масалага эътибор қаратиб келинмоқда.
Ҳар бир инсон ҳаракатни аввало ўзидан бошлаши, зарарли иллатларга қарши курашишга куч топа олиши, муҳими, бу борадаги саъй-ҳаракатлар замирида унинг соғлиги, ҳаёти турганини англаши зарур. Шундай экан бу иллатга қарши курашда барчамиз эътиборли бўлайлик.
М. БОЛТАБОЕВ,
майор.
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а