Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқаришлари учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар доимий эътиборда бўлиб, уларнинг  турмуш тарзини яхшилаш, иқтисодий жиҳатдан оёққа туриши учун имкониятлар яратиш ҳамда жамиятдаги ўрнини оширишга доир манзилли ишлар олиб борилаётир.

Жумладан, ана шундай эзгу ишлардан бири куни-кеча Учқудуқ туман ҳокимлигида ўтказилди. Республика касаба уюшмалари федерацияси томонидан боқувчисини йўқотган, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 18 нафар учқудуқлик хотин-қизларга тикув машинкалари ва уй-рўзғор буюмлари берилди.

 

Кўрилганлар сони: 2690