Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Шу йилнинг 13-18 июнь кунлари Фарғона шаҳрида "Соғлом бола йили" Давлат дастури доирасида "Водий дўстлиги" республика шахмат фестивали бўлиб ўтди.

Мусобақада Навоий вилоят халқ таъ­ли­ми ҳамда маданият ва спорт ишлари бош­қармаларига қарашли болалар ва ўс­мир­лар спорт мактаблари ўқувчилари ҳам му­ваффақиятли иштирок этди.

Жумладан, 4-БЎСМ ўқувчилари Асрор Азаматов, Бобуршоҳ Кароматов, 10-сонли БЎСМда таҳсил олаётган Ситора Са­фарова, Меҳриддин Йўлдошев, Зарафшон шаҳридаги 12-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари Беҳзод Қосимов, ДониёрҲайитмуродов, Дилшодбек Рав­шанов битта олтин, иккита кумуш, тўртта бронза медали билан қайтдилар.

Мамлакатимизнинг энг иқтидорли ёш шахматчилари иштирок этган ушбу му­собақада вилоятимиз вакиллари умум­жамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга ки­ритишди.

Кўрилганлар сони: 6773