Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Учкудуқ шаҳрини кончилар шаҳри десак бўлади. У ердаги аҳолининг ярмидан кўпи Навоий кон металлургия комбинати саноат майдонида меҳнат қилишади. Навоий кон-металлургия комбинати тизимидаги энг йирик ишлаб чиқариш корхоналари ана шу шаҳар ҳудудида жойлашган бўлиб, ёпиқ ва очиқ усулда қимматбаҳо рангли металлар ва уран қазиб олиш бўйича етакчи ҳудудлардан бири саналади. Мурунтау конидан кейин турадиган “Кўкбатас” кони 3-Гидрометаллургия заводи ва бошқа юзлаб корхоналар бир неча йилдирки халқимизга беминнат хизмат қилиб келмоқда.

Ушбу объектларда бошқа соҳалар қатори хавфсизликни ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш НКМК ДК ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш маркази ва унинг жойлардаги бўлимлар томонидан муҳофазага олинган. Қўриқланаётган объектларда ишчи-хизматчилар билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, тарғибот тушинтириш ишлари мунтазам олиб борилади.

Ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари ташкилотларда ва маҳаллаларда аҳолининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси бўйича тайёргарлигини ошириш ҳамда фаол иштирокини таъминлаш тадбирлари ўтказилиши белгилаб берилган.

Шу асосида комбинатнинг Учқудуқ саноат майдонида жойлашган Шимолий кон бошқармасига қарашли темирйўл цехи бошқарманинг ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур бўлган хомашё ва тайёр маҳсулотларни ташиб берувчи асосий транспорт локомативи ҳисобланади. 3-ГМЗ учун асосий хомашё бўлган руда, оҳактош, кимёвий моддалар, хусусан, сульфат кислотаси каби 50 дан ортиқ турли хилдаги юклар темир йўл орқали етказиб берилади. Бугунги кунда цехда 14 та тепловоз ва 500 дан ортиқ хар хил турдаги юк вагонлари мавжуд. Албатта уларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, беталофат ишлаши учун шароитлар яратиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда комбинатнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш маркази ва унинг қуйи тузилмаларининг ўрни катта. Учқудуқ туманидаги ёнғин-қутқарув қисмлар томонидан бугунги кунда 100 дан ортиқ турли тоифадаги объектларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилган. Жумладан, ушбу темир йўл цехида хам доимий равишда профилактик тадбирлар, учрашувлар ўтказиб борилмоқда. Бу галги тадбирда белгиланган режа асосида жанговар асбоб-ускуналарнинг намойиши, ёнғин бўлаётган баланд қаватли бинодан ўзини ўзи қутқариш ва ёнғинни зудлик билан бартараф этиш бўйича ўқув-тактик машғулотлар цех ишчи-ходимларига намойиш этилди.

Аҳамиятлиси, ушбу машғулотларга яқиндагина келтирилган юртимизда ишлаб чиқарилган ёнғин ўчириш автомобилларининг жалб этилгани транспорт воситаларининг ҳам иш принципларини кўриб чиқиш имконини берди.

Машғулотлар якунида Учқудуқ шаҳридаги 2-сонли мактабгача таълим ташкилотда тарбияланувчилар ва маскан ходимларини фавқулодда ҳолатларда эвакуация қилиш машғулоти бажарилди. Гувоҳ бўлганинимиздек, болажонлар шартли равишда қуюқ тутун билан қопланган бинони ортиқча ваҳималарсиз тарк этдилар. Албатта бундай машғулотларнинг режали равишда ўтказиб борилиши, турли хил ёнғинларнинг, инсонлар ҳаёти ва соғлиги ҳамда давлат мулки билан боғлиқ талофатларнинг олди олинишига  хизмат қилади.

 Маъруфжон Ҳайитов,

“Навоий кон-металлургия комбинати” ДК Ёнғин хавфсизлиги таъминлашни ташкил этиш маркази ЁҚТ гуруҳи бошлиғи катта сержант

 

Кўрилганлар сони: 411