Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев аҳоли мурожаатлари билан ишлашда давлат органларига ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, келажаги ётганлигини инобатга олган ҳолда сифатли ва са­марали тизим жорий этиш вазифасини юклади. Бунда "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун дас­ту­рил­­амал вазифасини ўтамоқда. Айниқса, вилоят ҳокими ва ўрин­босарлари томонидан жойларда сайёр учрашувлар ташкил этилаёт­ган­лиги аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида ва жойида ҳал этилишига имкон яратмоқда.

— Фуқаролар, корхона, ташкилот­лар­­дан келиб тушаётган ариза, шикоят ва таклифлар "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун талаблари асо­сида кўриб чиқилмоқда, — дейди ви­лоят ҳокимлиги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича масъул ходими Қабриддин Абду­ази­зов. — Мурожаатлар ёзма, оғзаки ва элек­трон шаклда бўлиши мумкин. Мазкур қонуннинг 18-моддасига асо­сан Давлат органига келиб тушган мурожаатлар шу орган томонидан ёки унинг мурожаатларни кўриб чи­қиш бўйича мажбуриятлар зимма­си­га юклатилган мансабдор шахси то­монидан кўриб чиқилади.

Қўйилган масалаларни ҳал этиш ўзининг ваколат доирасига кирмай­диган давлат органига келиб тушган мурожаатлар беш кунлик муддатдан кечиктирмай тегишли органларга юборилиб, бу ҳақда мурожаат этув­чига ёзма ёхуд электрон шаклда ха­бар қилинади.

Мурожаатларни кўриб чиқиш учун асоссиз равишда бошқа давлат ор­ганларига ўтказиш ёхуд қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган орган­ларга ёки мансабдор шахсларга юбо­риш тақиқланади.

Дарҳақиқат, вилоятимиз ҳоким­ли­ги томонидан жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш, мурожаат­лар билан ишлашни такомиллашти­риш, мурожаат қилган шахсларнинг қо­нуний эркинликлари ва манфаат­лари­ни ҳимоя қилиш, муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан бир қатор амалий иш­­лар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида 13 та сай­ёр қабул ташкил этилиб, 504 нафар жисмоний ва юридик шахс вилоят ҳо­кимлиги раҳбарияти томонидан қабул қилинганлиги фикримизнинг яқ­қол тасдиғидир.

Ҳар ҳафтанинг шанба куни вилоят ҳокими ва қолган иш кунларида ви­лоят ҳокимининг ўринбосарлари то­монидан фуқаролар қабули ташкил этилган. Ҳафтада бир кун вилоят ҳо­кими марказдан олис ҳудудларда аҳо­ли билан сайёр учрашув ўтка­заёт­гани эътирофга сазовор бўл­моқда.

— Овулимизда аҳоли хонадонлари кўп бўлишига қарамасдан табиий газ узиб қўйилди, — дейди Конимех ту­мани, Янгиқазған овулида яшовчи Серикбай Атешов. — Вилоятимиз ҳо­кими овулимизга ўзи келиб, биз би­лан муаммолар юзасидан учрашув ўтказди. Ана ўшанда шу муаммони кў­тариб чиққан эдим, у киши муам­мони ипидан игнасигача ўрган­ди, му­тахассисларни жалб қилди. Ову­лимиз марказдан олисда бўлганлиги сабабли табиий газни узлуксиз ет­казиб беришнинг имконияти йўқ­лиги аён бўлди. Шундан кейин ви­лоят ҳокими газ идораси раҳбар­ларига бизнинг овулда яшаётган ҳар бир хонадонни ўз вақтида суюл­ти­рилган газ баллонлари билан таъ­минлашни юклади. Ҳозир суюл­ти­рилган газ баллонлари туман газ идо­раси томонидан ўз вақтида ар­зонлаштирилган ҳолда етказиб берилмоқда. Бу муаммо ҳал этил­ганидан ҳаммамиз хурсандмиз. Сайёр учрашувда бизнинг шунга ўх­шаган кўплаб муаммоларимизни жойида кўриб, ҳал этиб берганлиги учун вилоят ҳокимига ўз миннат­дор­чилигимизни билдириб қоламиз.

— Овулимизда жойлашган ОВПда врачларни ҳеч қачон излаб то­пол­масдик, — дейди Гулшаной Аде­шева. — Сайёр учрашувда бу муам­мони кўтариб чиққан эдик, мана ҳам­маси жойига тушиб кетди. 1 нафар врач эртадан кечгача беморлар билан ишлайди. Бундан ташқари, ОВПга бе­рилган "Тез тиббий ёрдам" ма­ши­наси ва ҳамширалар эл хиз­матида.

"Янгиқазған"да бўлган сайёр уч­рашувда шу ерга яқин бўлган Учтепа, Боймурод, Териқудуқ, Саржал овул­ларида яшаётган фуқаролар иштирок этди. Биров моддий ёрдам бериш, биров йўлларни таъмирлаш, биров электр ҳисоблагичдаги муаммо­ларни, яна биров тоза ичимлик суви муам­мо­сини кўтариб, ёрдам сўради. Ай­тилган муаммоларни ижобий бар­тараф этиш юзасидан бошқарма бош­­лиқлари, корхона ва ташкилот­лар раҳбарларига керакли топши­риқ­лар берилди.

Атиги бир кунда бўлса ҳам юзлаб одамлар дарду ташвиши тингланиб, кўплаб муаммолар бартараф этилди. Учрашувдан қайтаётган одамларнинг юз-кўзида ўзаро ишонч балқиб тур­ганини кўриш мумкин. Сайёр уч­ра­шувлар мунтазам ўтказиб борилаёт­гани аҳоли ишончини қозониш би­лан бирга, эл-юрт ташвиши ва дар­ди­га малҳам бўлмоқда.

Кўриб турганингиздек, вилояти­миз­­да аҳоли ва юридик шахслар му­рожаатлари билан ишлаш тизими мутлақо янги тизимга ўтди. Жорий йилнинг 1-чорагида вилоят ҳокимли­гига жисмоний ва юридик шахс­лардан 1767 та ёзма ва оғзаки муро­жаат келиб тушган. Бу муро­жаатлар қонунда белгиланган тар­тибда кўриб чиқилган. Жисмоний ва юридик шахс­лар мурожаатлари би­лан иш­лашда Кар­мана, Хатирчи, Нав­баҳор, Кони­мех ва Нурота туманлари ҳо­кимликлари мутасаддилари ҳам эъ­тибор ва масъ­улият билан ёнда­шиш­са, юқори ташкилотларга муро­жаатлар сони балки камайган бў­лар­миди?!

Бахтиёр ТОШНАЗАРОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6135