Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Депутат ўзи сайланган ҳудудидаги 100 та оилага “Саховат” қутиларини улашди

 “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бугун айни муборак Рамазон ойида халқимизнинг меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик туйғуларини янада юксалтирмоқда.

Муҳтарам Юртбошимизнинг бу ташабуслари ҳиммати баланд юртдошларимизни янада жипслаштирди.

Бу эзгу ғоя остида саховатли тадбиркорларимиз, имконияти бор фуқароларимиз борки, эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ўзларининг имкониятларидан келиб чиқиб, уларга ҳам маънавий, ҳам моддий кўмак бермоқдалар.

Бугун халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати, “Абдуқодир Орзуси” экспорт – импорт компанияси таъсисчиси, ёш тадбиркор Сардор Ғаффоров Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббусга лаббай, деб жавоб бериб, ўзи сайланган Навоий шаҳридаги “Ватан” маҳалласидаги 100 та эҳтиёжманд, муҳтож, имконияти чекланган, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган оилага 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ўзида жамлаган “Саховат” қутиларини улашди.

— Муҳтарам Юртбошимиз томонидан мамлакатимизда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусининг илгари сурилгани биз тадбиркорларни янада руҳлантириб, шундай синовли кунларда ўзимизни намоён этишимиз, ҳақиқий юрт фарзанди эканлигимизни кўрсатишимиз учун мустаҳкам замин яратди, — дейди Сардор Ғаффоров. — Мен ҳам ҳам депутат, ҳам ёш тадбиркор сифатида бугун ўзим сайланган ҳудудимдаги муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиб, “Саховат ва кўмак” ҳаракатида фаол иштирок этаётганимдан хурсандман. Эҳтиёжманд юртдошларимнинг кўзларига боқиб, ҳақиқий меҳрни, муҳтарам Юртбошимизга бўлган миннатдорликни ҳис этдим. Улар бу ташаббусни таклиф этган Президентимизга узоқ умр тилаб, дуога қўл очиб, шундай кунларга шукрона келтирганларида тўғриси, ғурурланиб кетдим.

Тадбиркорнинг бу эътибори ва эътирофи кўнгли кемтик юртдошларимизни беҳад мамнун этди. Зеро, йиқилганни суяш, эҳтиёжмандни қўллаб-қувватлаш бизга ота мерос, азалий қадрият. Бу анъананинг изчиллик билан давом этаётгани, айниқса синовли кунларда янада кенг қулоч ёзганлиги ҳеч бир инсон эътибордан четда эмаслигининг амалий ифодаси бўлмоқда.

Кўрилганлар сони: 3148