Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги "Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш — юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови" деб номланган маърузасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати раҳбарияти олдига парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантириш мақсадида жойларда ҳақиқий аҳволни ўрганиш, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиш тартибини жорий этиш ва бу орқали аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни жойида ҳал этишдек масъулиятли вазифаларни кўндаланг қўйган эди.

Бу борада мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимизнинг шаҳар ва туман­ларида ҳам Сенаторлар, Қонунчи­лик палатаси депутатлари аҳоли билан юзма-юз учрашиб, муаммо­ларни батафсил ўрганиш, маҳал­лий ҳокимлик ва суд-ҳуқуқ орган­лари фаолияти билан яқиндан та­нишиш, камчилик ва муаммо­лар­ни бартараф этиш юзасидан те­гишли халқ депутатлари кен­гаш­ларида муҳокама этиб бормоқда.

Олий Мажлис Сенати аъзола­ри, Қонунчилик палатаси депутат­лари шунча олис ҳудудлардаги аҳоли яшаш шароити билан яқин­дан танишиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни барта­раф этиш бўйича сессияда му­ҳо­кама қилаётган бир пайтда маҳал­лий кенгаш депутатлари, партия­лар фаоллари шу пайтга қадар нима учун сен менга тегма, мен сенга тегмайман, қабилида иш тутаётганини қандай изоҳлаш мум­­кин?

Халқ ишончи — юксак мартаба

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, халқ ишончини оқлаш, унинг дарду ташвишлари билан ҳамнафас яшаш ҳар бир депутат­дан жуда катта масъулият талаб этади.

Буни яхши тушунган депутат­лар ва партиялар депутатлик гу­руҳлари ўз ташаббуслари билан чиқиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ўз ваколатлари доираси­да тегишли мутасадди ташкилот­лар­га депутатлик сўровлари би­лан чиқиб, масалаларнинг қонуний ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Маҳмуд Бопи­лов ҳам ўзи сайланган 14-Малик­работ сайлов округи ҳудудида жойлашган маҳаллалар, халқ таъ­лими муассасалари, қишлоқ врач­лик пунктларида бўлиб, аҳоли билан мунтазам очиқ му­лоқотлар ташкил этиб келмоқда.

— Вилоят Кенгаши депутати Маҳмуд Бопилов маҳалламизда яшайдиган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб тургани, ёрдам қўлини чўзаётганидан миннатдормиз, — дейди Кармана тумани, "Сар­доба" маҳалласи, "Баҳор" кўчаси, 4-уйда яшовчи Ҳасан Бердиев. — Қизим Тошкент темир йўл му­ҳандислари институтида шарт­нома асосида ўқийди. Очиғи, но­гиронлигим туфайли томор­қада етиштирган деҳқончилик маҳсу­лот­лари ортидан қизимнинг тўлов-контракт пулларини тўлаб келаяпмиз. Ўғлим эса Кармана озиқ-овқат саноати ва меҳмонхона хўжалиги коллежини битириб, шу йил ян­варь ойидан Навоий аэропортига электр устаси бўлиб ишга кирди. Орадан кўп ўтмай, туман мудофаа ишлари бўлими­дагилар "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" махсус ҳисоб рақамига пул тўлай­сизлар, деб туриб олди. Мен де­путатимиз М. Бопиловга муро­жаат қилган­дим, у киши тегишли ташкилот­ларга хат билан чиқиб, пул тўлаш муддатини йил охири­гача тўлаш шарти билан кечик­тириб берди.

Афсуски, баъзи жойларда сай­ловчилар ўзлари сайлаган де­пу­тати билан учраша олмаётганига нима дейсиз? Нурота тумани, Сентоб ҳудуди Темирқовуқ қиш­ло­ғида яшовчи Саъдулла Абдул­лаев таҳририятимизга хат йўллаб, унда жумладан шундай дейди: "Депутатга одамлар ишонч бил­дирган экан, демакки, у сайлов­чилар олдида ҳисобдор. Яъни, одамлар ишонч билдириб, сай­лаган депутатига қилган муро­жаатларини қонунда ўрнатилган тартибда кўриб чиқиши керак. Учрашувлардаги бевосита очиқ мулоқотлар чоғида долзарб му­аммолар рўй-рост юзага чиқади, сабаблари ўрганилади, уни ҳал этиш учун нима қилиш кераклиги белгиланади. Лекин кўпчилик де­путатлар ўтказган учрашувларини номигагина ўтказиб, шошилиб кетишади. Уларда кўтарилган масалаларни тинглашга вақти йўқлигини, иши кўплигини баҳо­на қилади. Халқона тил билан айтганда, сайловчи ўзи сайлаган депутатни, депутат эса ўзига овоз берган сайловчини интиқлик би­лан кутадиган, кўнгилда борини эмин-эркин айтадиган замон келганини айрим депутатлар ҳа­нуз тушуниб етмаяпти, назарим­да..."

Хўжакўрсин тадбирлар

Бир сафар катта бир ташкилот раҳбари ваҳима қилиб, узоқ ту­ман­да катта тадбир қилаётганини айтиб, қўярда-қўймай ўша ерга олиб борди. 10-15 киши бориб, не кўз билан кўрайликки, катта залда бор-йўғи 5 киши ўтириб­ди. Изза бўлган раҳбар нима қиларини билмай, ходимларидан аламини олди. Ходимлар эса ши­фохонаю коллеж, мактабларга илтимос қилишга тушишди. Орадан салкам ярим соатча вақт ўтди ҳамки иштирокчилар сони кўпайиб қолди. "Қаттиққўл" бош­лиқнинг чиройи очилди. Лекин йиғилишга келганларнинг бирон­таси бу қандай тадбир, сўзга чиқ­қанлар нимани гапираяпти, қи­зиқ­қани ҳам йўқ. Телефон ўйна­гани қайси-ю, суҳбатлашиб ўтир­гани қайси, билиб бўлмайди. Қуруқ маърузалардан иборат мажлис тугади.

Очиғи, партияларнинг вилоят кенгашларидан таҳририятимизга камида ҳафтасига 3-4 та йиғилиш ёки тадбир ўтказамиз, уни газе­та­да ёритишга амалий ёрдам беринг, мазмунидаги хатлар ке­лади. Бетга айтганнинг заҳри йўқ, деганларидек, уларнинг кўпчили­гида бир хил мавзу, бир хил узундан-узун маъруза ва бир хил аудитория. Маърузачи тайин, ҳисобот бераётган ташкилот раҳ­бари ой ёки йил давомида амал­га оширган ишлари ҳисоботини ўқийди. Саволлар борми? Йўқ. Йиғилиш қарор қилади ва ҳако­зо... Бир сўз билан айтганда, хў­жакўр­син тадбирлар замони ўтди. Иш­лайдиган, изланадиган ва та­шаб­бус кўрсатадиган замон келди.

Бахтиёр ТОШНАЗАРОВ.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 5842