Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқимиз азалдан одиллик бор жойда қут-барака, тараққиёт бўлишини, адолат ҳамиша қонун устувор­лигида намоён эканини эътироф этиб келган. Ушбу жараёнда инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари давлат ва жамиятнинг энг юк­сак қадриятлари эканлигини тан олиб, зарур шарт-шароитлар яра­тиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлиги мезон­лари­ни таъминлаш халқ сайлаган депутатларнинг доимий эътиборида ва амалий фаолиятида бўлиши лозим.

51-"Навбаҳор" сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига Ўз­бекистон "Адолат" СДПдан сай­лан­ган депутат Рустам Ҳайитов сай­ловчилар билан учрашувлар ўтказиб, фуқароларнинг мурожаат ва муам­мо­ларини амалий ҳал этиб кел­моқда.

Учрашувлар давомида Навбаҳор тумани "Навбаҳор" МФЙда яшовчи фуқаро Гулсара Жуманазарова тур­муш ўртоғи Обиджон Давлатов ҳо­зирги вақтда жазони ижро этиш муас­сасасида жазони ўтаётганлиги, шу сабабли "Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турига алмаштириш"да депутатдан ёрдам сўради.

Депутат бошчилигида мурожаат юза­сидан ўтказилган маҳалла фаол­лари йиғилишида фуқаро О.Давла­тов­нинг "озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турига ал­маштириш" масаласи маҳалла фаол­лари, жамоатчилик вакиллари ўр­тасида муҳокама этилди.

Жорий йилнинг 25 февраль куни жиноят ишлари бўйича вилоят судига депутатлик сўрови юбо­рил­ди. Унда Г.Жуманазарованинг ҳо­миладорлиги, бир нафар вояга ет­маган фарзанди борлиги, ишсиз­лиги, ижтимоий ҳимояга муҳтож­лиги ҳамда маҳалла фаоллари, жа­моатчилик вакиллари тавсиялари­ни ҳисобга олиб, маҳбус "жамоат ка­филлиги" ҳимоясига олиниши кўр­сатиб ўтилган.

Жиноят ишлари бўйича вилоят судининг жорий йилнинг 28 февраль куни бўлиб ўтган суд мажлисида фуқаро О. Давлатов депутат кафил­лиги остида озодликка чиқарилди.

Кўрилганлар сони: 3094