Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак", деган ғоя ҳаётда ўз ифодасини топаётгани халқ манфаатлари таъминланишига хизмат қилмоқда.

Ана шу мақсад йўлида Ўзбекистон Рес­публикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузури­даги "Ўздавдонинспекция"си томонидан "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури ижросини таъмин­лаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилдан бошлаб инспекцияда 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фар­мон ижроси доирасида тизимли равиш­да матбуот анжуманлари ва брифинглар ўтказилмоқда. Инспекция фаолияти шаф­фоф­лигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириш мақсадида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, унда идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда ҳокимларнинг қилган ишлари бўйича ОАВ, расмий идоравий интернет сайтлари ёки видеоконференцалоқа тизими орқали ҳи­собот беришлари йўлга қўйилди.

Шунинг­дек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эр­кин­ликла­рини ишончли ҳимоя қилиш кафолат­ла­ри­ни таъминлаш мақсадида "Ўздавдон­инс­пекция" бошлиғининг вир­туал қабул­хонаси (vq.uzddi.uz) ташкил этилди. Бу давлат органлари фаолиятида ошкора­ликни таъ­минлашга хизмат қилади.

Ж. АЛЛАНАЗАРОВ,

"Ўздавдонинспекция"си

Навоий вилоят бош инспектори.

dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6290