вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
07.09.2015 10:23:29
Нўъмон Ҳалимовнинг асли мутахассислиги озиқ-овқат технологи. Соҳани жуда яхши тушунади ва етарли тажрибага эга. Шу боисдан ҳам тўплаган билимларини тадбиркорлик фаолиятига йўналтиришга қарор қилди. Мутахассислиги яқин бўлганлиги учун озиқ-овқат маҳсулотлари, асосан, сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган корхона очишни аввалдан дилига тугиб юрганди.
Тадбиркорлик фаолияти зарур бўлган барча ҳужжатлар расмийлаштирилгач, 2009 йилда "SHIFOBAXSH NAVOIY SUT" масъулияти чекланган жамиятга асос солинди ва юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Шаҳар марказидан ажратилган жойга қисқа вақт ичида барча ускуна ва жиҳозлар ўрнатилди. Ёш йигит-қизлар ишга олиниб, қайта тайёрланди. Дастлабки йиллари икки-уч турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, кейинчалик уларнинг тури кўпайиб, творог, пастеризация қилинган сут, чучук қатиқ, қаймоқ, айрон, қатиқ, йогурт каби маҳсулотлар ҳам элимиз дастурхонига тортиқ қилиниб, ички бозорга чиқарила бошланди.
Бугунги кунда корхона маҳсулотлари сифати, мазаси жиҳатидан харидорларга манзур бўлмоқда. Тайёр маҳсулотлар шаҳардаги шифохона, болалар боғчалари, корхона ва ташкилотларга етказиб берилиши билан бирга, Зарафшон, Қизилтепа, Fиждувон, Бухоро шаҳарларида ҳам сотилмоқда. Хомашё Украина ва Франциядан келтирилади. Шу боисдан бўлса керак, маҳсулотлар сифати барча талабларга жавоб беради. Бир суткада қарийб 1 тоннадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган цехда бугун 10 нафар киши доимий иш билан таъминланган. Ишнинг тўғри ташкил этилганлиги, жамоанинг ҳар бир аъзоси ўз вазифасига масъулият билан ёндашиши корхона қувватини ошириб қолмасдан, маҳсулот сифатини яхшилашга ҳам имконият яратди. Шу билан бирга, экспедитор Ориф Савриев, аппарат устаси Бахтиёр Файзиев, ёрдамчи уста Фотима Абдуллаева, ишчи Лобар Худойназарованинг касбларига фидойилиги ёшларга намуна бўлаётир.
— Ҳозир цехга янги технологиялар олиб кириш ҳаракатидамиз. 2013 йилда "Ҳамкорбанк"дан 40 миллион сўм кредит олиб, ускуналарни таъмирлаб, янгилаб чиққандик. Энди кредит масаласини ҳал этиб олсак, бутунлай замонавий ускуна ва аппаратлар ўрнатмоқчимиз, — дейди жамият бош ҳисобчиси Мадина Бурҳонова.
Ҳа, бу мустақиллигимизнинг 24 йиллиги арафасида элимиз дастурхонини мазали ва сифатли сут маҳсулотлари билан янада тўкин қилиш ниятида меҳнат қилаётган жамият аъзоларининг энг улуғ ва энг азиз байрамимизга совғасидир.
И. БАҲРОНОВ.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а