Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий ҳудудий бўлинмаси ҳамда O'zLiDeP вилоят Кенгаши ҳамкорлигида "Сайловларда сиёсий партиянинг ваколатли вакили ва кузатувчиси иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий асослари" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Унда вилоят, шаҳар, туман сайлов ко­мис­сиялари аъзолари, тажрибали экспертлар ҳам­да мутахассислар қатнашиб, партия­нинг ваколатли вакили ва кузатувчисининг сайловлардаги иштирокининг аҳамияти, бу борадаги ҳуқуқий меъёрлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тад­бир­нинг ик­кин­чи интерфаол қисмида ишти­рокчилар гу­руҳларга бўлиниб, ушбу ва­килларнинг сай­лов участкасидаги фао­лия­тини тақдимот орқали намойиш этиб бе­ришди. Шундан сўнг ваколатли вакиллар ва кузатувчилар за­хирасини шаклланти­риш­да эътибор қа­ратилиши лозим бўлган мезонлар муҳо­ка­ма этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик па­ла­таси депутати Ф. Солиев иштирок этди.

Кўрилганлар сони: 6925