Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги “Тинчлик” МФЙ фуқороларининг ҳудудда сув босими пастлиги бўйича қилган мурожаати шаҳар ҳокими М.Базаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ичимлик суви тармоқлари бутлиги, сув босими баландлиги, аммо фуқаролар томонидан ичимлик сувидан бошқа мақсадларда фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.
Тоза ичимлик сувини эҳтиёждан ташқари ишлатиш ва ҳуда-беҳудага оқизиб қўйиш каби ҳолатларнинг учраётгани ўта ачинарли ҳолдир. Айрим давлатларда тоза ичимлик суви олтинга тенг бўлиб турган, минглаб кишилар, ёш гўдаклар ичимлик суви танқислигидан азият чекаётган бир шароитда, сизу биз шундай буюк неъматнинг қадрига етмаслигимиз ношукрликдан бўлак нарса эмас. Ҳозирги пайтда жами 470 миллион киши сув тақчиллиги кескинлашган минтақаларда, 2,4 миллиард киши эса сув тозалаш қурилмалари ва дренаж тизими орзулигича қолаётган ўлкаларда яшайди. Сифатли ичимлик суви етишмаслигидан жаҳонда йилига ўн миллион киши касалланиб, нобуд бўлмоқда.
Кўрилганлар сони: 2933