Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, ахолига зарур бўлган сифатли ҳамда арзон дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб бериш бўйича бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан,  президентимиз ташаббуси билан олиб кириладиган дори воситалари ва тиббий буюмларга нисбатан божхона расмийлаштируви соддалаштирилиб, бир қатор қулайликлар яратилди.

Аммо қўштирноқ орасидаги сохта тадбиркорлар томонидан яратилаётган имкониятларга қарамай, божхона назоратидан яширган ҳолда ноқонуний равишда товарларни олиб кириш ҳолатлари ҳанузгача учраб турибди.

Жумладан, Навоий халқаро аэропортига “Туркия-Навоий” йўналишидаги хорижий авиарейс билан юборилган курьерлик жўнатмалари орасидаги қутилар божхоначилар эътиборини тортди.

Ушбу ҳолат ўрганилганда, божхона кўриги натижасида сифати кафолатланмаган, божхона назоратидан яширилган ва хужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 23 млн сўм бўлган косметика ва дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Кўрилганлар сони: 641