Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

НКМК ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси отрядлари ўртасида "Ёнғин ўчириш амалий спорти" бўйича биринчилик ўтказилди.

Унда ёнғин ўчириш эстафетаси, иш­ғол қилиш нарвонидан ҳамда тирсакли сурилма нарвон билан 3-4 қаватларга кўтарилиш, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш ва жанговар ёйилиш шарт­ларида 30 нафар иштирокчи орасидан энг кучлилар саралаб олинди. Умум­жамоа ҳисобида биринчи ва учинчи ўринни 1-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги отряди терма жамоала­ри эгаллаган бўлса, иккинчи ўрин 2- ҳар­бийлаштирилган ёнғин хавфсиз­ли­ги отрядига насиб этди.

Мусобақа сўнггида юқори натижа­ларга эришган жамоалар комбинат томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда қим­мат­баҳо совғалар билан тақдирланди.

Кўрилганлар сони: 6848