Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда таълим тизими давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Биринчи Президентимиз раҳнамолигида Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг жорий этилиши ва унинг ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилиши соҳадаги ислоҳотлар изчиллигини таъминлади.

Маълумки, таълимнинг илк бўғини ҳисобланган мактабгача таълим муассасалари фаолияти сама­ра­дорлиги баркамол авлод шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Айнан МТМдаёқ болажонлар­нинг ақлан ва жисмонан ўсиши учун тўлиқ имконият яратилиши кейинги таълим босқичларида улар­нинг иқтидорини намоён эта олишида пойдевор вазифа­сини ўтайди. 2015-2016 йиллар давомида 459 та мак­табгача таълим муассасаси мукаммал таъмирланди ва замонавий талабларга мос равишда жиҳозланди.

Шунга қарамай, бугунги кунда мактабгача таъ­лим муассасаларининг таълим дастурлари ва ўқув-тарбиявий режаларига қўйилган дав­лат талаб­ларини такомиллаштириш дол­зарб масалалигича қолмоқда.

Аксарият мактабгача таълим муас­са­саларининг моддий-техника базаси замон талабларига жавоб бермайди. Болаларни мактабгача таълимни қам­раб олиш кўрсаткичи ҳамон пастли­гича қолмоқда. Давлатимиз раҳбари­нинг "2017 — 2021 йилларда мактаб­гача таълим тизимини янада такомил­лаш­­ти­риш чора-тадбирлари тўғриси­да"­ги қарори улар фаолиятини янада жон­­лантириш, моддий-тех­ника база­сини мустаҳкамлаш, ма­ла­кали педа­гог кадрлар билан таъ­мин­­­лаш бора­си­да дастуриламал бўл­ди. Дастур асо­сида болаларни ҳар то­мон­лама ри­вож­ланиши учун илғор хори­жий таж­ри­баларни инобатга ол­ган ҳол­да за­рур шароитлар яратиш, мак­табгача таъ­лим муассасалари учун пе­дагог кадрларни тайёрлаш ва мала­ка­сини оши­риш ўқув режа-дастур­лари­ни за­монавий педагогик техно­ло­гия­лар­ни инобатга олган ҳолда такомиллаш­ти­риш, 2200 та мактабгача таълим муас­са­са­сининг моддий-тех­ника базасини мус­таҳкамлаш, жумла­дан, қишлоқ аҳо­ли пунктларида янги мак­табгача таъ­лим муассасаларини қу­­риш, уларни за­монавий талабларга жавоб беради­ган жиҳозлар, ускуналар, ўқув-методик қўлланмалар, мульти­ме­диа ресурс­лари билан таъминлаш мақсад қилин­ган. Ушбу тадбирларни амал­га оши­риш учун жами 2,2 трил­лион сўм маб­лағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.

— Қарор биз учун айни муддао бўл­ди, десам, янглишмайман, — дейди биз билан суҳбатда вилоят халқ таъ­ли­ми бошқармаси услубчиси Са­фура Улуғназарова. — МТМ тизи­мини та­ко­миллаштириш мақсадида иш­­лаб чи­қил­ган бу қарор ижросини таъ­­мин­лашда ота-оналарнинг хоҳиш-истак­лари, орзулари амалга ошади, деб ўй­лайман. Вилоят бўйича 72917 нафар  2 ёшдан 7 ёшгача бўлган бола бў­либ, бугунги кунда бошқарма та­сар­ру­фи­даги 114 та, НКМКга қа­рашли 11 та МТМ билан бирга, 21789 на­фар бола қамраб олинган. Бу уму­мий бола­лар сонига нисбатан 29,9 фоиз­ни таш­кил қилади. Ҳозирги кунда бо­ла­ларни МТМларга жойлаштириш маса­ласи муаммо бўлиб турибди. На­воий, За­рафшон шаҳарлари, Учқудуқ туманида ҳар бир гуруҳда 35-38 нафаргача бола тарбия­лан­моқда. Шунингдек, навбатда турган ота-оналар мурожаат­лари­нинг сони юқоридаги шаҳар, ту­манларда икки минг­­­дан ошиб кетган. Биз бу бола­­­ларни МТМга қамраб олиш мақ­садида Халқ таълими вазир­лиги ва "Таъ­­лим­да глобал ҳамкорлик" ташки­лоти қўш­ма лойиҳаси доираси­да бошқарма тасурруфидаги 25 та мак­табгача таъ­лим муассасасида узоқ йиллар ишла­тил­масдан турган хона­ларни таъмир­лаб, "Қисқа муддатли" гу­руҳлар таш­кил этдик. Ва уларга кам таъмин­ланган оила фарзандларидан 972 нафари қабул қилиниб, болалар та­факкурини ўстирувчи 12 турдаги ўйин­чоқлар, жи­ҳозлар билан таъмин­лан­ди. Янги қа­рорга асосан, 2017-2021 йилларда қў­шимча 125 та қисқа муддатли гу­руҳлар ташкил этиб, МТМ­ларга жалб қи­линмаган, кам таъмин­ланган оила фар­зандларидан 6250 на­фарини тўлиқ қам­раб олишни режа­лаш­тирганмиз. Шунингдек, бу йиллар давомида битта янги МТМ қуриш, 33 та­­сини реконс­трук­­ция қилиш, 22 та­­си­ни капитал таъ­мир­лаш ишлари амал­­га оширилади.

Қарорда қайд этилишича, Дастурга кўра республикамиз бўйлаб мактаб­гача таълим муассасалари тармоғини 50 та янги қурилиш ҳамда мавжуд муас­­­­сасаларнинг 1167 тасини реконс­трук­ция қилиш ва 983 тасини мукам­мал таъмирлаш орқали кенгайти­риш­га, қишлоқ жойлардаги МТМларда ота-оналар бадал тўловини 30 фоиз­гача камайтириш, болаларнинг мак­таб­гача таълимга қамровини 1,5 баро­бар оширишга эришилади.

Республикамизнинг узлуксиз таълим тизимини янада ислоҳ қилиш бораси­даги  қарор  ёш авлоднинг баркамол воя­­­га етишига ҳисса қўшади.

Зулфия БОБОЕВА.

Кўрилганлар сони: 6734