Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий Олимпия захиралари спорт коллежида мамлакатимиз спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига тайёрлаш, боксни янада кенг ривожлантириш мақсадида бокс бўйича "Маҳорат сабоқлари" бўлиб ўтди.

Ўқув-амалий семинар тарзида ўтказилган машғулотларни Ўзбе­кистонда хизмат кўрсатган спорт устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт институти профессори, Жа­ҳон Кубоги ғолиби Владимир Шин, Ўзбекистон Давлат жис­мо­ний тарбия ва спорт институти илмий ишлар бўйича проректори Рустам Холмуҳаммедов, Ўзбекис­тонда бокс бўйича хизмат кўр­сатган мураббийлар Ш. Худой­бердиев, А. Қадировлар олиб боришди. Дастлаб коллеж спорт базасида вилоятдаги бокс му­раб­бийлари, ҳакамлар иштиро­кида бўлиб ўтган семинарда хал­қаро бокс федерацияси AIBA тар­тиб-қоидаларига киритилган ўзгартириш, янгиликлар ва юқо­ри малакали спортчиларни тай­ёрлаш бўйича илғор технология­ларни машғулотларда қўллаш, мустақиллик йилларида спортчи­ларимиз эришган муваффақият­лар, бокснинг ривожланиш тари­хи ҳақида сўз борди. Шундан сўнг В. Шин бошчилигида "Жис­мо­ний сифатларни ривожланти­риш­нинг инновацион усуллари­ни қўллаш" мавзусидаги ама­лий машғулот қатнашчиларнинг билим ва маҳоратлари бойиши­га муносиб ҳисса қўшди.

— Боксчиларда машғулот юкла­маларини ривожлантириш, инно­вацион технологияларни қўллаш муҳим аҳамият касб этади, — дейди биз билан суҳбатда педа­гогика фанлари доктори, про­фес­сор Р. Холмуҳаммедов. — Ви­лоятингизда тажрибали, кучли боксчилар бор. Уларни халқаро мусобақаларда ғолиблар қатори­дан жой олиши, шубҳасиз, му­раб­бий тарбиясига боғлиқ. Биз­да кўп мураббийларнинг спорт тури бўйича олий маълумотга эга эмас­лиги кузатилади. Ёш спортчи билан ишлашда му­раб­бийнинг ўзи кенг дунёқараш­га эга бўлиши, бокс бўйича наза­рий ва амалий билимларнинг устаси­га айланиши керак. Бўлиб ўтган семинар машғулотларида ёш му­раббийлар учун назарий қўллан­ма­лар тақдим этдик. Кўз­лан­ган мақсадга имкон қадар эри­­шилди, деб ҳисоблайман.  

Шу куни Тошкент шаҳри ҳамда вилоятимиз бокс терма жамоа­ла­ри ўртасида ўртоқлик учрашу­ви бўлиб ўтди.

— Боксга болалигимдан қизи­қа­ман, — дейди 52 кг. вазн тои­фасида рингга тушган Навоий Олимпия захиралари коллежи 1-курс ўқувчиси Сардор Бердиқу­лов. — Коллежимизда бокс бў­йича "Маҳорат сабоқлари" ўт­казилгани биз учун ҳам қувончли бўлди. Олимпия ўйинлари сов­риндори Шаҳрам Fиёсовнинг рингдаги ҳаракатлари, техник жиҳатдан тезкорлигига ҳавасим келади. Келажакда жаҳон мусо­бақалари ғолиби бўлмоқчиман.

"Маҳорат сабоқлари" сўнгида вилоятимиз бокс мураббийлари машғулотлар самарали ўтганига оид фикр-мулоҳазаларини ай­тиб, ташкилотчиларга миннат­дор­чи­лик билдиришди.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5993