Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда аҳолининг асосий қисмини ташкил этувчи ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши, интеллектуал салоҳиятининг ошиши, билим ҳамда замонавий касбларни эгаллаши, умуман, жамиятимизнинг ҳар бир соҳасида фаол иштирок этиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Жумладан, уларда касб-ҳунар борасида ёки тадбиркорлик соҳасида иш кўрсатиб, қобилиятларини намойиш этиш имкони мавжуд.

"Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид дав­лат сиёсатини амалга оши­риш­­га қаратилган қўшимча чо­ра-тадбирлар дастури"га ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида "Бизнес клуб"­­­­лар фаолиятини йўлга қў­йиш бандининг киритилиши, улар­­нинг бу борадаги билим-кў­­никмаларини оширишда маёқ вазифасини ўтади.

— Клублар фаолиятининг асо­­­сий мақсади — ёшларни кичик бизнес ва хусусий тад­бир­корликка жалб этиш, улар­да ишлаб чиқарувчилик қо­би­лиятини шакллантиришдир, — дейди вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бош­қар­ма­си битирувчиларни ишга жойлаштиришни таъминлаш бў­­лими бошлиғи Олим Бобо­му­родов. — Шу билан бирга ўқув­­чиларимизнинг тад­бир­кор­лик фаолиятини бошлаши, ри­вожлантириши учун ҳар то­мон­лама кўмак бериш, қўллаб-қув­ватлаш, ўқув-семинарлар, уч­ра­шувлар ташкил этиш ор­қали уларда кўникма ҳосил қи­лиш­дир. Касб-ҳунар коллеж­ла­рида ўқувчиларни тадбир­кор­ликка жалб қилиш орқали улар­­нинг банд­лигини таъмин­лаш ҳам асосий масала ҳи­соб­ланади. Мавжуд имтиёзлар, шарт-ша­роитлар тўғрисида маълумот бериб бориш учун ҳар бир таъ­лим муассасасига ти­жорат банк­­лари бирик­ти­рил­ган бў­либ, уларнинг меҳнат, солиқ ор­­ганлари, савдо-саноат па­ла­та­си билан ҳамкорликда тар­ғи­бот-ташвиқот ишлари ва ўқув семинарлари ўтказиш­ла­ри белгиланган.

Дастур ижросини таъминлаш мақсадида ижтимоий-иқти­со­дий йўналишлардаги касб-ҳунар коллежларида "Бизнес клуб"лар ташкил этилиб, ўқув­чиларга тадбиркорлик соат­лари, ўқув машғулотлари олиб борилди. Клубларга касб-ҳунар коллежлари битирувчи­лари­нинг 1998 нафари аъзо бўлди. Унда  маҳоратини оширган би­тирувчиларга жорий йилда ти­жорат банклари томонидан кре­­дит маблағлари аж­ра­тилди.

Нурота ижтимоий-иқтисо­диёт касб-ҳунар коллежида ҳам "Бизнес клуб" фаолияти йўлга қўйилган. Клубга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ис­тагида бўлган ўқувчилар аъзо бўлган. Унда ёшларни тад­­­биркорлик соҳасига жалб этиш, кичик бизнес ва хусусий тад­биркорлик соҳасида малака ва кўникмаларини шакллан­ти­ришга қаратилган мазмунли, қи­­­зиқарли семинар-тренинг, амалий машғулотлар, учрашув­лар, очиқ давра суҳбатлари, ма­­ҳорат дарслари ва бизнес экс­курсиялар ташкил қилинди. 

— "Бизнес клуб"лар ишби­лар­мон ёшлар учун чинакам кў­макдош бўлди, — дейди кол­леж­нинг "Бухгалтер" гуруҳи 3-босқич ўқувчиси Ойдинжон Бо­боқулов. — Ўтказилган ама­лий машғулотларда ўзимиз учун керакли барча маълумот­лар­­ни олдик. Мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имко­ният­лар, қабул қилинган қонун­лар билан танишдик. Бизнес ва маркетинг режалар тузишни ўргандик. Ака-опаларимиз баъ­зи бир муаммо, тўсиқ, рас­мият­­чиликларни ўйлаб, тад­бир­корлик фаолиятини бош­лаш­да ҳайиқишган. Бизда эса имкониятлар кенгайгани сабаб бу йўлда қўрқишга ҳеч бир сабаб йўқ. Мен "Чорвачиликни ривожлантириш" бўйича биз­нес режа туздим. ТИФ Миллий банк Навоий филиалидан 13 мил­лион сўм миқдорида кре­дит маблағи олиб, тадбир­кор­­лик фаолиятимни бош­ладим.

Истиқлол туфайли юртимиз­да ишбилармонлик муҳити яра­­тилиб, тадбиркорларимиз сафи кенгайди. Улар ишлаб чи­­қараётган сифатли маҳсу­лот­лар ички ва ташқи бозорда ўз ўрнига эга бўлди. Машақ­қат­ли бўлса-да, самарали, фой­дали бўлган бу касбга ёшлар ора­­сида ҳам қизиқувчиларнинг кўплиги иқтисодимизнинг яна­да юксалиши, аҳоли турмуши бундан-да, фаровон бўли­ши­дан далолатдир. 

Зебо ҚУТЛИЕВА.

Кўрилганлар сони: 5952