вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
07.07.2017 18:53:09
Ислом дини инсонларни поклик, ҳалоллик, бировга озор бермаслик, ўзганинг молига кўз олайтирмаслик, ҳалол касб этиб, покиза ризқ топмоқликка, каттага ҳурмат, кичикка иззатда, яшаб турган юртига муҳаббатли бўлишга, доимо инсонларга яхшилик қилиш ҳамда ибодатларини ўз вақтида адо этмоқликка фармон беради. Шунингдек, ҳасад, ғийбат, фисқу фасод, иғво, туҳмат қилмоқлик, бировларни ноҳақ ранжитиш, ота-онага озор бериш ва уларга оқ бўлиш, риё, зино, судхўрлик, ҳаром йўл билан дунё орттириш, ноҳақ ўзганинг молини ўзлаштиришдан, инсонларни тўғри йўлдан адаштириш, Аллоҳ берган бу умр неъматини беҳудага сарфлашдан қайтаради.
Зеро, ҳадиси шарифда: "Инсонларнинг яхшиси инсонлар учун фойдаси кўпроқ етгани, яъни, динига, жамиятга кўп манфаат етганидир", деб уқтирилади. Зотан, дин инсонлар зийнати, маърифатимиз таянчи, аждодларимиз меросидир.
Мана бугун тинч ва ҳур, озод юртда яшаяпмиз, эндиликда ҳар бир соҳада юксалиш, илдамлаш яққол кўзга ташланиб турибди. Бундай имкониятлардан вақтида фойдаланмоғимиз лозим. Чунки, барча неъматларнинг шукрини адо этиб, борида қадрига етмоғимиз керак, қадрига етилмаган ҳамма неъмат куни келиб олиб қўйилиши мумкин.
Таассуфки, ҳозирда барча имконият эшиклари очилиб турган бир пайтда биз билан ёнма-ён яшаётган баъзи юртдошларимиз қандайдир "ваъдалар"га ишониб, турли оқимларнинг гирдобига тушиб қоляптилар. Уларнинг сароб ваъдаларига инониб, ўзларини хатарга қўяяптилар. Малъун кимсалар бизнинг соф, муқаддас динимизни ниқоб қилиб, инсонларнинг онгини заҳарлашмоқда. Буни вақтида англаб етмоғимиз даркор. Гумроҳларнинг танлаган йўли охири вой, жаҳаннамга етакловчи йўл эканлигини тушунмоғимиз шарт.
Келинг, бир ўйлашиб кўрайлик: бу умр неъмати вақти келиб тугаб, олиб қўйилса, биз бунга тайёрмизми? Нимамизга ишониб биз жуда ҳам хотиржаммиз?
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади:
"Кейин сизлар албатта (дунёда берилган) барча неъматлардан (уларни қаердан олиб, қаерга сарф қилганларингиз тўғрисида) сўроқ қилинурсизлар". ("Такосур" сураси, 8-оят).
Шундай экан, бугун имкониятларимиз борида неъматларнинг қадрига етайлик. Ҳозирги кунда фан-техника тараққийлашиб, жадаллаб бораётган бир пайтда, жуда кўп имкониятларга эгамиз. Илгари бундай қулайликлар йўқ даврларда ҳам диёримиздан етишиб чиқиб, дунёни лол қолдирган неча-неча забардаст олимларимиз бўлган.
Бундай тараққий этган техника замонидан биз унумли фойдалана оляпмизми? Келинг, буни интернет мисолида кўрайлик. Интернет тармоқлари инсониятга жуда катта қулайлик ва тезлик олиб кирди. Истаган вақтингизда дунёнинг турли мамлакатлари билан хабарларни сонияда алмашиниш мумкин. Видео алоқалар, хоҳлаган маълумотингизни юклаш имкониятлари ортмоқда, дунё хабарлари ва янгиликларини ўз вақтида доимий равишда билиб олишингиз ҳеч гап эмас. Аксарият кишилар берилган умр неъмати қадрига етмасдан туну кун интернет тармоқларидан бошларини кўтармай, виртуал оламга шўнғиб кетишган. Уларнинг кўпчилик қисми кераксиз маълумотлар алмашинуви, менталитетимизга тўғри келмайдиган, ёшларимизнинг маънавиятини бузадиган фильмларни юклаш воситасида ва шу ўринда ҳар хил ақидапараст оқимлар мафкурасига тобе бўлиб, аниқ мақсадга йўналтирилган ғоялар экспортининг иштирокчиси ва истеъмолчиси бўлиб қолмоқдалар.
Шуни афсус билан айтиш жоизки, интернетдан нотўғри фойдаланиш ХХI аср вабосига айланди. Боиси, одамлар беҳуда ахборотларга керагидан ортиқча вақт ажратишмоқда. Илгарилари янги кашфиётлар устида мижжа қоқилмаса, ҳозир интернет тармоқлари учун кўз нури зое кетказилаяпти. Ота-оналаримиз бизнинг камолимиз учун кеча-кундуз тиним билмай тер тўкишган. Бизлар-чи? Тонггача интернет устида "тер тўкаяпмиз"... Агар биз бир неча кун бетоб бўлиб қолсак, ота-оналаримизнинг кўзига уйқу келмаган. Ҳақимизга дуо қилиб, астойдил камолимизни сўрашган. Бизлар-чи? Ота-онамиз учун бедормизми? Аслида интернет учун астойдил уйқудан воз кечамиз... Айрим ҳолларда интернетга кетказаётган вақтимизда ота-оналаримиз ҳожатлари юзасидан юмушларини айтишса, вақтимизни қизғанамиз ва керак бўлса, ўдағайлаб берамиз.
Келинг, кўксимизда юрагимиз уриб турган вақтда Аллоҳдан қўрқиб охиратимиз ва дунёмиз учун, олдимизга тўғри мақсад қўйиб, ўз йўлимизни ўзимиз барпо қилайлик. Беруний, Бухорий, Термизий, Фаробий ва бошқа кўплаб даҳолар бешигини тебратган юрт яна шундай алломаларни етиштиришга тайёр, иншаоллоҳ.
Абдулвоҳид ҲАКИМОВ,
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги
котибият мудири.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а